Тошкент метроси

  • 14 Май, 2015
  •   0
  • 0
  • 38684

Тошкент метрополитени - Тошкент шаҳар юловчилар транспорти корхоналари уюшмаси таркибида. Тошкент метрополитенни курилиши 1972 й.да бошланган, биринчи линиясининг 9 стядан иборат, уз. 11,4 км биринчи навбати ("Собир Раҳимов", "Чилонзор", "Мирзо Улугʻбек", "Ҳамза", "Ёшлик", "Халклар дўстлиги", "Пахтакор", "Мустакиллик майдони", "Марказий хиёбон" бекатлари) 1977 й. 6 нояб.да, иккинчи навбати ("Ҳамид Олимжон", "Пушкин", "Буюк ипак ёʻли" бекатлари, уз, 4,1 км) 1980 й. 18 авг .да фойдаланишга топширилди, бекатлар сони 12 тага етди.

Тошкент метрополитенининг умумий уз. 4,8 км бўлган иккинчи линиясининг биринчи навбати ("Алишер Навоий", "Узбекистан", "Космонавтлар", "Ойбек", "Тошкент" бекатлари) 1984 й. нояб.да, иккинчи навбати ("Машинасозлар", "Чкалов" бекатлари, уз. 3,3 км) 1987 й. нояб.да ишга тушди. Шу линиянинг учинчи навбати 1989 й. ноябрда ("Ғафур Ғулом", "Чорсу" бекатлари, уз. 2,4 км), тўртинчи навбати ("Тинчлик" ва "Беруний" бекатлари, уз. 3,8 км) 1991 й. 30 апрелда ишга тушди. Бу линиянинг умумий уз. қарийб 14,3 км га етди.

Тошкент метрополитенининг шаҳар марказини Юнусобод турар жой массиви билан боғлайдиган (умумий уз. 14 км) учинчи линиясининг биринчи навбати ("Мингўрик", "Юнус Ражабий", "Абдулла Қодирий", "Минор", "Бодомзор", "Ҳабиб Абдуллаев" бекатлари) 2001 й. 26 октябрда ишга тушди.

Тошкент метрополитенида қатнайдиган поездларнинг ўртача тезлиги 39 км/соат, максимал тезлиги 65 км/соат. Тошкент метрополитенида сугкасига ўртача 270—300 минг йўловчи ташилади. Йўловчиларга қулайлик яратиш учун баъзи бекатларда эскалаторлар ўрнатилган. Метродаги "Чилонзор", "Ҳамза" бекатлари гумбазсимон, "Мустақиллик майдони" йиғмамонолит конструкцияли колонна типида, бошқа бекатлар эса колонна типида қурилган. Ҳар бир бекатнинг бадиий меъморлик ҳамда ҳайкалтарошлик нуктаи назаридан безатилиши рамзий равишда шу бекат номини акс этдиради. Уларда маданий, монументал декоратив ва амалий санъатнинг миллий анъаналари ўз аксини топган. Бекатларга безак беришда, асосан, Ўзбекистонда чиқадиган қора, қизил, кулранг гранитлар, турли хил мармар, керамика, стомалит, ёғоч, ойна, турли хил металл ва б. фойдаланилган.

Тошкент метрополитени 9 балли зилзилага бардош беради. Тошкент метрополитенининг умумий уз. 38,25 км, бекатлар сони 29 та (2004). Метро қурилиши ва навбатдаги йўл ҳамда бекатларни лойиҳалаш ишлари давом этмоқда.

Тошкент Метрополитени - Тошкент шаҳрида 1977-йилда ишга туширилган метрополитен йўллари тизими. 2008-йилгача бўлган маълумотга кўра, Ўрта Осийодаги ягона метрополитендир.


Манба: Wikipedia

Галерея