Тарас Шевченко ҳайкали

  • 27 Апрель, 2015
  •   0
  • 0
  • 11990

Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида ҳайкалтарош Леонид Рябцев томонидан украин шоири, ёзувчиси ва рассоми Тарас Григорьевич Шевченко ҳайкали ясалган. Ҳайкал 110 сонли мактаб олдидаги сузиш ҳавзаси олдида қад ростлаган бўлиб, меъмор И.Каракис лойиҳаси асосида бажарилган.

Тарас Григорьевич Шевченко (1814-1861) номи кенг оммага машҳурдир.

Маълумотларга кўра Шевченконинг ёшлик йилларидаёқ мусиқага бўлган қизиқиши, рассомчиликка бўлган ҳаваси ва шоирлик иқтидори намоён бўлган. Тарас Григорьевич катта ер эгаси бўлмиш Энгельгардт қўлида деҳқонлик қилиб, етимликнинг аччиқ заҳматини ёшлигиданоқ тотишга улгурган.

1838 йил Карл Брюллов исмли рассом, шоир В. Жуковскийларнинг кўмаги билан Шевченко қулликдан озод қилиниб, шу вақтдан эътиборан унинг ижодий равнақ палласи бошланади.

Шевченконинг “Кобзарь” номли шеърий тўпламидан ўрин олган “Туш” номли поэмаси олий табақадагилар орасида ниҳоятда дадил, эркин фикрли ҳисоблангани учун, 1847 йилда Тарас Григорьевич Оренбург корпусига аскар қилиб сургун қилинади.

Унинг “мажбурий” Ўрта Осиёга қилган ўн йиллик саёҳати ижодий фаолиятида ҳам сезиларли из қолдирган. Саёҳати йилларидаги асарларида қозоқларнинг қашшоқлик ҳаёти ўз аксини топди. Шевченко биринчилардан бўлиб Каспий денгизи соҳиллари пейзажини, қизиб кетган қум ва Манғишлоқ қояларини тасвирлаган.

Шевченко ҳайкали 2002 йил декабрда очилган. Бу очилиш Украина Президенти Леонид Кучманинг Ўзбекистон Республикасига қилган сафарига тўғри келган.

 

Ҳайкал бронзадан ясалган бўлиб, пастки қисми ўзбекона нақшларда безатилган.


Манба: http://www.orexca.com/rus/shevchenko_monument.shtml , http://dic.academic.ru/dic.nsf/ruwiki/1592234

Галерея