Шайх Зайниддин бобо мақбараси

Шайх Зайниддин бобо мақбараси - Тошкентдаги меъморий ёдгорлик (13-14-асрлар). Ривоятларга кўра, мақбара Амир Темур даврида Шайх Зайниддин (13-аср)га атаб барпо қилинган (қ. Зайниддинбобо). Шаҳар ҳудудида, қабристон ўртасидаги баландликда жойлашган, пештоқгумбазли, чўзинчоқ мақбарахонақохлар турига мансуб. Атрофида бошқа турли бинолар— тобутхона, чиллахона (12- 13-асрлар), ошхона, айвонли масжид, чортоқ ва бошқалар бор. 

Олд кўриниши жанубий шарққа қаратилган, кўчадан унга қўшимча биноларни бирлаштирувчи хиёбон орқали кирилади. Тўртбурчак тархли (16x18 м), бал. 20,7 м, ҳамма томонлари пештокли. Мақбара марказида Шайх Зайниддин сағанаси, бурчакларида бошқа шахсларнинг қабрлари бор. Мақбаранинг жануби-ғарбий пештоғидаги ёзувга кўра, ҳижрий 1339 йилда (мил. 1920— 21) таъмирланиб, мақбаранинг эски ғиштлари янги ғиштлар (26x12x6 см) билан алмаштирилиб, гумбази квадрат (24x24x5 см) ғиштдан терилган.


Манба: openuzbekistan.com