Сергей Лукьяненконинг “Кундузги назорат” романида Ёруғлик ва Зулмат ўртасидаги кураш ҳақида сўз бориб, воқеалар Самарқандда, Иблислар Тоғида бўлиб ўтади. Сеҳр-жоду ёрдамида Рустам полвон Зулмат тарафдорларини тошга айлантириб қўяди, бироқ уларнинг жони тириклигича қолиб кетади. Бу ер умуман уйдурма эмас ва сирлилиги бўйича китобда ёзилганидан қолишмайди.
Самарқанд — қадимий ва сир-синоатларга бой шаҳар. Уч минг йил давомида бу ерларга Искандар Зулқайнар, Чингизхон ва Амир Темур каби буюкларнинг қадами етган. Шаҳардан 30 км жанубга, икки тоғ оралиғида Шайтон Жига, деган жой бўлиб, “Иблис дубулғаси” ёки “Иблис тоғи” маъноларини англатади.
Водий бўйлаб сочилган йирик рангдор тоғ жинслари иблисларнинг ғаройиб шаклларини эслатади. Баъзилар уларда қадимий илоҳлар сиймосини ва, ҳатто ҳайвонларнинг чизгисини ҳам кўради, масалан, айиқ, йўлбарс, баҳайбат қурбақа, калтакесак, ёввойи қуш ва бошқалар. Ҳайкаллардан бири эса боши кесилган девқомат одамни эслатади. Аллақаерлардадир қоялар тўпланиб қолган, улар қалъага ўхшайди, чалкаш йўлаклар ва тошларда қотган ғаройиб саҳнадир. Баъзида уларга қараб, жанг вақти қотиб қолган аскарларни кўриш мумкин.
Бу жойлар файзсиз. Тошли сатҳ устида озгина чим кўринмаса,бирор-бир дарахт ўсмайди. Маҳаллий аҳоли бу ерларда қўй-қўзиларни ўтлатишади. Лекин улар Иблис Қояси ҳақида баралла “яхши жой эмас” дея гапиришади, гарчи бу ном қаердан пайдо бўлганлиги ҳақида билишмаса-да.
Афсоналардан бирига кўра, будпарастлар бу ерга ўз ўлжаларини олиб келган эканлар. Бошқа ҳикоя — баходилар ўртасидаги кучли кураш туфайли, осмон ўпирилиб ерга қулаганлигини сўзлайди. Тоғлар қулаб, ажойиб синиқлар ҳосил бўлган... Эҳтимол, булар чиндан ҳам тошга айланган тирик мавжудодлардир? Балки кимдур қадимий кучларни уйғотиб, уларга жон берар?
Шундай бўлса-да, олимлар бундай қарашларга ишонишмайди. Уларнинг фикрича, “Ҳайкаллар” табиат ҳодисалар натижасида ҳосил бўлган — қуёш, ёмғир ва шамол.
“Кундузги назорат” фильми суратга олингач, шаҳарнинг сирли синоатини топиш мақсадида, Самарқандга, ва албатта Иблислар Қалъасига ташриф буюрувчи сайёҳлар сони кўпайиб кетган. Лекин, улар ҳозирча бу ёдгорликни кўришга муяссар бўлмоқдалар. Афсун билан боғлиқ синоатлар ечими оддий инсоннинг қўлида эмас.
Тешик Таш