«Сайхун» қўриқхонаси

Бугун гап Ўзбекистон Республикаси Сирдарё вилоятидаги Сирдарё ёқасида сақланган ўрмонлар, ўтиб бўлмайдиган тўқайлар тўғрисида боради. Халқаро ўрмонлар йилига белгиланган журналистлар персс-тури доирасида “Сайхун тўқай ўрмонлари” номли тадбир бўлиб ўтди.

Сайхун табиат қўриқлаш хўжалиги, Сирдарё ёқаси ҳудудидаги тўқай комплексида мавжуд ноёб ўсимлик ва ҳайвонот оламини сақлаш мақсадида ташкил этилган. Одатда қалин тўқай ўрмонлари дашт ва чўллар орқали кесиб ўтувчи дарё қирғоғида ўсади. Ушбу табиат комплексининг ажойиб томони ўзини қайта тиклашида ҳисобланиб, йиллик баҳор тошқини даврида тўқай ўрмонлари ҳудуди сув билан тошади ва шу орқали дарё қирғоғидаги ер ҳар доим сув билан тўйинтиради. Мазкур ўрмонларда инсонларнинг асосий вазифаси – тўқайларни қўриқлашдир: тўқай комплексларининг камайишига йўл қўйиш мумкин эмас, улар сони шусиз ҳам Ўзбекистон ҳудудида жуда оз. Тошкент ва Сирдарё вилоятларидан оқувчи Сирдарё қирғоғида фақат иккита “Далверзин” ҳамда “Сайхун” қўриқхоналарида тўқай ўрмонлари сақланиб қолган.

Сирдарёнинг чап қирғоғи, автойўл кўприги узунасига тахминан 800 метр масофа бўйлаб, катта тўқай ўрмонлари ўсади. Ўрмоннинг ўзи эртакга ўхшаб, фақат бизнинг эртак сеҳрли қаҳрамонлар билан эмас, аксинча ажойиб ва қимматбаҳо флора ва фаунага бой. Тўқай учун хос барча ҳайвонлар шу ерда яшашади: қирғовуллар, чиябўрилар, қуёнлар; Сайхун ҳудудига қўшни “Далверзин”дан келган ёввойи чўчқалар оиласи яшашга мослашганлар. “Қушлар” дунёси бой тасвирланган: бу ерда каптарлар ҳамда бакланлар оиласига мансуб қушларни учратиш мумкин. 

Тўқай ўрмонларининг ўсимлик дунёси – туранги (майда баргли теракнинг тури), жийда, тол хамда туристлар томонидан кўп ўсувчи шифобахш қизилмияни илдизларидаги фойдали хусусиятлари туфайли суғуриб олишади. Ва албатта, одам бўйининг икки баравари келадиган савлатли ва найзабаргли қамишлар ўсади.

Тўқай ўрмонлари ўзига хос қушлар ва ҳайвонларнинг яшаш жойи бўлмиш, биологик оазис ҳисобланади. Улар майдонининг (ҳозирги вақтнинг тенденцияси) қисқариши нафақат қадимдан сақланиб қолган ўсимлик ва ҳайвонларнинг йўқолишига олиб келиши билан бирга, дарё ва қирғоқларнинг ҳимоясини асрашдаги ролини ҳам қисқартиради. Ва инсонларнинг айрим хўжалик фаолиятларини тўхталиши энг катта кўнгилсизликдир.

Бугунги кунда Сайхун замонавий йўналиш бўлмиш, экотуризмнинг бу ерда тўлақонли ривожланиши учун барча керакли шароит ва потенциалга эга. Табиатнинг диққатга сазовор жойлари туристларнинг узоқ йўл кесиб, тўқай ўрмонларининг чиройи, Сирдарё улуғворлиги ҳамда ўтган асрнинг 60-йилларида пайдо бўлган кўлдан баҳраманд бўлишларига арзийди. Олдин бу Сирдарёнинг ўзани ҳисобланган ва шу ерда “ҳалқа”га бўлинган. Аммо, сув тўғри йўлни ювиб, “ҳалқа” кўлга айланган. Дарёдаги сув сатҳи кўтарилганда кўлнинг ҳам сув сатҳи кўтарилади.

Бугунги кунда кўлнинг ҳолати қуйидагича: у қамишзорлар билан ўсиб кетган ва унда балиқлар жуда ҳам кам. Шунинг учун Сайхун хўжалигида кейинчалик дарё ва кўлнинг ихтиофлорасини кенгайтириш мақсададида малканинг кўпайтириш ишлари билан фаол шуғулланмоқдалар. Ушбу жараён (сувларнинг балиқ билан бойитиш) “балиқлаш” деб аталади. Кўлнинг ўзи қамишзорларга тўлиб, унинг торайиб йўқолишига хавф солмоқда. Қамишнинг табиий офати таъсиридан қутулиш учун жиддий қимматбаҳо бўлган чоралар кўриш керак. Кўлнинг тубигача шунчалик кучли ва мустаҳкам ўсган қамишнинг илдиз қисмини мустақил суғуриб олишнинг иложи йўқ. Бунинг учун махсус қиммат ускуна керак бўлади. Шунинг учун, “Сайхун”да бунинг учун ҳамкорларга эҳтиёж кучли бўлиб, жаҳон бизнесига қўлдан келганча ўз ҳиссаларини қўшиш ва “Сайхун” қўўриқхонаси фидойи ишчиларини қўллаб-қувватлаш учун мурожаат қилишмоқда.

Қўриқхона ходимлари сони – 13 та жасур эркаклар бўлиб, улар ҳар куни кичкина бўлмаган ҳудудни пиёда ҳолда айланиб чиқишади. Тўқайларни аксарият ҳолларда беихтиёр тарзда браконьерлар ролидаги маҳаллий аҳолидан ҳимоя қилишади. Уларга маиший эҳтиёжлари учун дарахтлар керак бўлади. Чунки Сайхунга туташган қишлоқларда газ мавжуд эмас. Сайхун ишчилари куни бранконьерлар томонидан ўрмонлари кесилишини тўхтатиш, ёнғиндан муҳофаза қилиш, тўқайлар ва олдидан оқиб турувчи Сирдарёни асраш ҳамда бошқа ташвишлар билан ўтади. Ва уларнинг бандлигига қарамай, хўжалик ҳудудида ҳам меҳмонлар ва раҳбарият завқини келтирувчи ажойиб лилияли ҳовуз қурилган. 



Тўқайга келган ва Сайхун ҳудуди меҳмони бўлган журналистлар, тўла равишда шу ерда яшовчиларнинг “далага оид” ҳаёт шароитларидан баҳраманд бўлдилар. Энг ёрқин таассурот қўриқхонанинг қандайдир “ёввойилиги”, табиий тозалиги, инсон излари билан таҳқирламаганлиги қолдирди. Ўтмас тўқайлар, шошилмас Сирдарё, қамишзор кўл Сайхун ходимларининг мустаҳкам ҳимояси остида. Уларга меҳмондорчилик ва мазмунли дастур учун улкан миннатдорчилик билдирамиз. Алоҳида миннатдорчилик ЎзР Давлат табиат қўмитаси Давлат биологик назорати Сайхун хўжалиги директори Ғофур Бегиевга билдириб қоламиз. Шунингдек, экологик медиатур ташкилотчилари – “Чинор ЭНК” экологик нашриёт ташкилоти, “Экологик ахборотномаси” журнали, ЭХҲТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонасига мароқли ва фойдали сайёҳат учун ташаккур билдирамиз.


Манба: http://discover.uz/uzbekistan/forest/519/