Сардоба Малик — ғиштли ерости цистернаси бўлиб, Ўзбекистоннинг Навои шаҳри ерларида жойлашган. Сардоба XI асрда Работ Малик карвон саройини таъминлаш мақсадида бунёд этилган. Қурилишидан сардоба 13 метр чуқурликка эга, диаметри 12 метрли ёпқичли ҳовуз кўринишида. Гумбазнинг учта ёруғлик ойналари мавжуд. Ҳозирги вақтда кириш қисми портал (қурилганига кўп бўлмаган) кўринишида. Порталдан сув томонга тушиш йўли — пандус мавжуд. Сардоба Зарафшон дарёси суви орқали ерости канали бўлмиш кориз, яъни қудуқлар тармоғи юзасига чиқувчи сув билан тўлади.
САРДОБА (эрончадан “сердабе”, “серд” – совуқ ва “аб” - сув) — Ўрта Осиё ва Шарқда қўлланиладиган атама бўлиб, ёзги жазирамадан сақланиш учун ерости турар жойи; қор сақланиш жойи; сув учун ер остига ўрнатилган гумбаз цистерналар (одатда, карвон йўлларига ўрнатилган ва Х асрдан маълум) маъносини англатади.
Зич қуруқ вилоятларда ёмғирли ёки баҳор мавсумларида қадим замонлардан сув сақлаш тажрибасига эга бўлишган. Ёмғир ёки қор уюмлари катта ҳажмда йиғилган майдонларга йиғилувчи сув кенг майдонга сочилмаслиги учун табиий ҳовузлар баланд бўлмаган лойли дуволлар (девор) билан беркитилган. Чуқурларга ишлов бериш жараёни мукаммаллашиб бораверган, ҳатто, деворларни мустаҳкамлаш учун пишган ғиштдан ҳам фойдалана бошлашган. Очиқ цистернараларни яратиш тажрибаси шундай бўлган. Гумбазлар цистерналарга якунланган кўриниш, яъни сардоба туридаги бино кўринишини берган.