Садриддин Айний уй-музейи

  • 20 Апрель, 2015
  •   0
  • 0
  • 16261

Садриддин Айний (ҳақиқий исми Садриддин Саид-Муродзода; т. 1878) - 29-декабр, 1954) йирик тожик ёзувчиси ва шоири, тожик ва ўзбек тилларида ижод қилган.

Айний (тахаллуси; асл исми Садриддин Саидмуродзода) (1878.15.4, Бухоро вилояти, Ғиждувон тумани — 1954.15.6, Душанба) — ёзувчи, олим, жамоат арбоби. Ўзбек ва тожик тилида ёзган. Тожикистон ФА акад. ва биринчи президенти (1951—54), Ўзбекистон ФА фахрий аъзоси (1943), Тожикистонда хиз-мат кўрсатган фан арбоби (1940), филол. фанлари д-ри (1948), проф. (1950). Аввал эски мактабда (1884—87), кейин мадра-салар: Мир Араб (1890—91), Олимхон (1892—93), Бадалбек (1894—96), Ҳожи Зоҳид (1896-99), Кўкалдош (1899-1900)да таҳсил олган. Аҳмад Дониш ва озар-байжон ёзувчиси Ҳожа Мароғийнинг ҳамда жадид маърифатпарварларининг асарлари унинг дунёқарашига сезиларли таъсир кўрсатади. А. Бухорода янги усулдаги мактаблар очади, улар учун ўқув қўлланмалар, оммани илм-маърифатга чақирувчи шеър ва ҳикоялардан иборат "Ёшлар тарбияси" (1909) дарслигини тузади. "Ёш бухороликлар" ҳаракатида фаол қатнашади. 1918—21 й.ларда тожикча, ўзбекча марш, қўшиқ ва шеърлар яратади. "Бухоро жаллодлари" (1922) повести, "Бухоро мангит амирлигининг тарихи" (1921) асарида Бухоронинг ижтимоий-сиёсий ҳаёти ифодаланган. "Одина", "Қиз бола ёки Холида" (1924), "Тожик адабиётидан намуналар" (1926), "Қул бобо ёки икки озод" (1928) каби қисса, ҳикоя, очерклари муҳим аҳамиятга эга. А. тожик ва ўзбек адабиётларининг минг йиллик тарихий тараққиётида етишиб чиққан 200 дан ортиқ шоир, тарихчи, олим, тазкиранавислар ҳаёти ва ижоди ҳақида маълумот беради. А. 1927-29 й.ларда йирик романи "Дохунда"ни тожик тилида нашр эттирди. 1934 й.да эса ўзбек тилида "Қуллар" романини яратди. Унда ўзбек ва тожик халқининг юз йиллик ҳаёти акс этади. А.нинг "Эски мактаб" (1935) асарида эски мактабдаги ўқиш ва ўқитиш ҳақида ҳикоя қилинади. Йигирманчи йилларда эълон қилинган қатор ҳажвий асарлари, "Яна бу қайси гўрдан чиқди", "Пулинг ҳалол бўлса, тўй қил" (1924), "Машраб бобо", "E, тўним" (1925), "Билганим йўқ", "Кенгаш" (1926) каби ўзбекча фелъетонлари, 242 ҳажвий шеър ва мақолалари, айниқса, "Судхўрнинг ўлими" (1939) ҳажвий повести ёзувчининг моҳир сатирик эканлигини кўрсатди. Муқанна ва Темурмалик бошчилигидаги халқ қўзғолонини акс эттирувчи адабий-тарихий очерклар ёзди. У тўрт қисмдан иборат "Эсдаликлар"ида (1949—54) Бухоронинг ўтмиш ҳаёти ва ўша давр ижтимоий-маданий муҳитини ёритади. А. адабиётшунос, тилшунос, шарқшунос олим сифатида "Фирдавсий ва унинг "Шоҳнома"си ҳақида" (1934), "Камол Хўжандий", "Шайхур-раис Абу Али ибн Сино" (1939), "Ус тод Рудакий" (1940), "Шайх Муслиҳиддин Саъдий Шерозий" (1942), "Алишер На-воий" (1948), "Зайниддин Восифий" (унинг "Бадойе ул-вақойе" асари ҳақида"), "Мирза Абдулқодир Бедил", Муқимий, Ғафур Ғулом ва Саид Назар ҳақидаги асарлари ўзбек ва тожик адабиётшунос-лиги ва танқидчилигида, "Форс ва тожик тиллари ҳақида", "Тожик тили" каби илмий ишлари тожик тилшунослигида муҳим воқеа бўлди. А.нинг "Дохунда", "Қуллар", "Судхўрнинг ўлими" ва "Eсдаликлар" асарлари хорижий тилларга таржима қилинган. Ўзбекистон ва Тожикистон Республикаларидаги бир қатор шаҳар, туманлар, қишлоқлар, кўчалар, мактаблар, кутубхоналар, санъат ва маданият муассасалари А. номига қўйилган. Самарқандда А. ёдгорлик уй-музейи очилган (1967).

Садриддин Айний (СадриддинСаидмуродов) 1878 йил 15 апрелда Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманидаги Соктаре қишлоғида ўртаҳол деҳқон оиласида туғилган. 1884 - 87 йилларда қишлоқдаги бошланғич мактабда, 1890 -1900 йилларда Мир Араб, Олимжон, Бадалбек, Ҳожи Зоҳид, Кўкалдош мадрасаларида таҳсил олган. Унга Аҳмад Донишнинг «Наводирул-вақое», Хожа Мароғийнинг «Иброҳимбекнинг саёҳати» асарлари жиддий таъсир кўрсатади. Садриддиннинг биринчи ғазали «Гули сурх» («Қизил гул») 1895 йилда ёзилгандир. Садриддин Айний Тожикистон Фанлар академиясининг биринчи президенти, Ўзбекистон Фанлар академиясининг фахрий аъзоси, тожик ва ўзбек адабиётининг буюк намояндаси, зуллисонайн ижодкордир. Адибнинг асарлари ўзбек тилида 8 жилдда босилиб чиққан. Садриддин Айнийнинг хасислик рамзи бўлган қаҳрамони «Судхўрнинг ўлими» асаридаги Қори Ишкамбадир. Адиб 1954 йил 15 июлда Душанбе шаҳрида вафот этган.


Манба: http://www.поиск.uz/sadriddin_ajni_muzeji/197934