Риштон кулолчилиги

  • 20 Апрель, 2015
  •   0
  • 0
  • 16638

Риштон – Буюк Ипак йўлида ташкил топган, Фарғона водийсининг энг қадимий шаҳарларидан бири. Қадим замонлардан Марказий Осиёдаги энг йирик ажойиб сирланган сопол буюмлар маркази ҳисобланади. Шаҳар номи жойлашув жойига кўра, кулол тупроғи қизил гил – қизил рангга эга бўлиб, қадимий сўғд “Раш” (“Руш”, “Руши”) – “қизил ер” сўзидан пайдо бўлган.

Ўрта асрларда бир томондан Хитой ва Ҳиндистон, бошқа томондан Эрон ва Яқин Шарқ карвон йўллари чорраҳасида жойлашган Риштон тез суръатларда ривожланиб, Буюк Ипак йўлидаги асосий тўхташ жойи ҳамда савдо-сотиқнинг асосий марказига айланган. Кейинчалик бу ерда жоме масжиди қурилган. Шаҳарда кулолчилик: Дахбед, Чиннигарон, Кузагарон, Кулолон маҳаллалари жойлашган.

XIV асрда кўплаб кулоллар Амир Темур ва авлодларининг буюк қурилиш лойиҳаларида иштирок этиш учун Самарқанд шаҳрига кўчиб келишларига тўғри келган. Бироқ, Темурийлар сулоласининг таназзулга учраши билан, Риштон ҳам инқирозга учради.

XVIII асрдан бошлаб Риштон (Рушдон, Рошидон) шаҳри аста-секин қайта тикланган ва XIX аср ўрталарида ҳудуддаги сирланган идишларни ишлаб чиқариш бўййича йирик марказ номини қайтадан қайтариб олган.

Риштонда ўрта асрларда йўқолиб кетган ганч – чинни ишлаб чиқариш техникасини XVIII асрда қайта тиклаган ака-ука Абду Жалол (“Уста Абдужалол”, “Уста Жалил”) ва Абдужамил (“Уста Абдужамил”, “Уста Кури”) ўз ишларининг буюк усталари ҳисобланганлар. Кулоллар чинни ишлаб чиқариш усулини Кашғар ва Эрон давлатларидан олиб келишган. Уларнинг шогирди Калли Абдулло (“Кал Абдулло”) лақаби остидаги – чинни мутахассиси Абдулла Кулол (1797-1872) оқибатда Риштоннинг барча кулоллари учун Уста-оқсоқол бўлиб етишган.

XIX аср бошларида Риштоннинг кулол маҳсулотлари нафақат Фарғона водийсида балки бутун Марказий Осиё бўйича юқори алабга эга бўлган. Шаҳар 300 тадан ортиқ киши ишлайдиган 100 га яқин кулол устахоналарини ўз ичига олган. Ушбу даврда Қўқон хонлиги ва Шарқий Туркистон ҳунармандлари билан узвий алоқалар ўрнатилган.

XIX асрнинг 70-йилларида уста Абдулла-Калли бошчилигида Риштон ҳунармандлари билан биргаликда Қўқонда Саид-Муҳуаммад Худоёр хоннинг саройи – Ўрдани безаги билан шуғулланишган. Уларнинг санъати Қўқон хонлиги ҳукмдори томонидан юқори баҳоланган. Худоёр-хон фармойиши билан саройнинг жанубий қаноти томонида “куфи” ёзуви туширилган.

Тахминан худди шу даврнинг ўзида Худоёр-хон Рушдонда “Боғи Хон” номи билан машҳур бўлган ўзининг қароргоҳини қурган бўлиб, у тез-тез шу ерда тўхтаб, шаҳарнинг барча кулоллари учун базм уюштирар эди.

Россия империяси даврида кулол ишлаб чиқариши бевосита қўллаб-қувватланган. XX аср бошларида Риштон 300 та киши ишлайдиган 80 тадан ортиқ ҳунармандчиликка оид кулол устахоналарини ўз ичига олган. Риштон кулолларининг маҳсулотлари Марказий Осиёнинг барча шаҳарларига келиб тушган. Баъзи ҳунармандлар эса Қўқон, Марғилон, Андижон, Самарқанд, Тошкент ва бошқа шаҳар бозорларида ўзларининг шахсий савдо дўконларини очишни бошладилар. Шунингдек, Риштонга Конибодом, айрим пайтда Ғиждувон, Қарши, Шахрисабз шаҳарларидан усталар ўзаро тажриба алмашиш учун ташриф буюришган.

XIX асрнинг охирларидаги машҳур чинни усталари – Абдурасулов Мадамин Ахун (Уста Мулла Мадамин Ахун), Тўхта-бачча (Уста Тўхта), Бачаев Сали ҳамда истеъдодли ва рассом бўлмиш, хотини билан бирга ишлаган Бобо Бой Ниязматов Мелибой (Уста Бой Ниязмат) буюк усталарнинг шогирди ва издошлари ҳисобланишган. Машҳур чиннипаз-наққош усталари ҳисобланмиш Ғозиев Маяқуб (Уста Яқуб, 1862-1922), Мадалиев Абдул Саттор (Уста Абдусаттор, 1862–1943), кўзагар Ортиқов Ўлмас (Уста Ўлмас, 1864—1950) риштон кулолларининг охирги оқсоқолларидан бири бўлишган.

Энг яхши ҳунармандлар – уста Мулла Мадамин Ахун, уста Тўхта, уста Соли ва бошқа усталар маҳсулотлари бир неча маротаба бутун Россия миқёсидаги кўргазма-ярмаркаларида қўйилган. 1990 йили Парижда бўлиб ўтган Бутунжаҳон кўргазмада дунё кулол маҳсулотлари қадрига етувчилари томонидан риштон усталари кулолларини европанинг энг зўр майолика ва халқаро миқёсда рақобатлаша оладиган маҳсулот сифатида юқори баҳолашган кўргазма муваффақият билан ўтган.

1904 йили Фарғонадаги саноат ва ҳунармандчилик кўргазмасида Риштонлик уста Бобо-хожи Мирсалим кулол самовари тайёрлагани муносабати билан Фарғона вилояти ҳарбий губернатори генерал-майор В.И.Покотило қўлидан олтин медаль олган. 


Манба: Wikipedia