Қ.Зоиров номидаги Соғлиқни сақлаш музейи

  • 23 Апрель, 2015
  •   0
  • 0
  • 10036

Қ.Зоиров номидаги Соғлиқни сақлаш музейи 1973 йилда Москва тиббиёт академияси профессори М.Я.Яровински томонидан ташкил этилган. М.Яровинский нафақат Тошкентда, балки бутун республикада биринчилардан бўлиб тиббий этика ва деонтология курсларини йўлга қўйди. Бу ерда тиббиёт ривожланишига оид материалларни кўриш, макетлр ёрдамида гигиена қоидаларига риоя қилиш қоидалари ва айниқса инфекцион касалликларни олдини олиш қоидалари билан танишиб чиқиш мумкин. Ташриф буюрувчиларда энг кўп қизиқиш уйғотадиган яна бир экспонат - бу одамнинг анатомик тузилишини акс эттирган шишадан ясалган одам манекени. Бундай экспонат Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигида атиги 5тани ташкил қилади.


Манба: Миробод тумани, Истиқлол кўчаси (собиқ Охунбобоев кўчаси), 30 уй