Фарғона вилояти Қува тумани марказининг шимолий-ғарбида бир неча ой давомида Қува қадимий шаҳарчасида қазиш ишлари олиб борилган. Эрта ўрта асрларда Қува деярли йирик савдо-ҳунармандлик яшаш жойи бўлиб, бу ерда ҳунармандлик, хусусан, кулолчилик, заргарлик ҳамда металга ишлов бериш каби касблар ривожланган. Археологик топилмаларга кўра, эр.ав. IV – III асарларда пайдо бўлган. Фарғона водийсининг маркази сифатида Қувадаги сиёсий ва ижтимоий ҳаёт XIII асргача давом этган ва Чингизхон ҳужумигадан сўнг узулган. Олимлар томонидан вайроналар топилган бўлиб, уларда саксонга яқин яшаш жойлари, ҳунарманчилик устахоналари, марказий хиёбон ва бешта кўча бўлганлиги ўрганилган.
X–XI асрларга тегишли маданият ўчоғи остида будда ибодатхонаси қолдиқлари топилган. У табиий бўртиб чиққан тепаликка қурилган бўлиб, энг чўққисига тошдан қилинган зина-поя етаклайди ва маҳаллий аҳоли яшаш жойидан баландликда туриб, шаҳарнинг узоқ нуқталаридан кўриниб туради. Шаҳарчанинг аҳоли яшовчи даҳаларидан у зина-пояли пойдевор устидаги пахсадан қурилган девор билан ажратилган.
Будда мажмуаси қолдиқлари кейинги вақтлар қатламлари остида топилган, шу ўринда, X–XI асрларга тегишли уч қаватли қабрлар ҳам. Ибодатхона пахса ва хом ғиштдан қурилган, томи эса тахтадан бўлган. Унинг бақувват деворлари бор-йўғи 2 метрлик баландликкача сақланиб қолган бўлса-да, бу олимларга будда ибодатхонаси тузилишини қайтадан ишлаб чиқишга ёрдам берди. Черков ибодатхонасига кириш жанубий тарафдан бўлиб, бир метр баландликка кўтарилган. Ибодатхона атрофларида, черков деворларига сўфи супаси жойлаштирилган. Бу ерда илоҳларга гуллар, мевалар ва ифорлар каби қурбонликлар келтиришган.
Шарқдан ибодатхонага тўғри бурчакли бино бириктирилган бўлиб, жанубдан шимолга қараган. Деворларидан бирида археологлар томонидан хом ғиштдан қурилган супа аниқланган бўлиб, унинг устида қурбонлик қилиш учун идишлар, ифорли шамлар ва хушбўй ўтлар савдо-сотиғи билан шуғулланилган, деган эҳтимол бор, зеро, бу ерда бутун, синиқ ва безакли идишлар қолдиқлари топилган. Будхонанинг жанубий қисмида чуқур тахмонда айвон жойлашган бўлиб, ҳайкалчаларга асос ўрнида хизмат қилган. Бу ерда аскарлар кузатувидаги иккита от ҳайкали қолдиқлари топилган.
Кирвуришни беркитиб, йиқилиб ётган будда ҳайкали бўлган, унинг ўлчами одамга икки ярим баробар келган. Атрофида бошқа будда қаҳрамонлари қолдиқлари топилган, хусусан, буддизм ҳимоячиси Шри-Дэви маъбудаси. Олимларнинг тахминича, айвонда топилган композиция Шри-Дэви бошчилигидаги ҳамда Будда душмани бўлмиш Мар йўлбошчилигидаги қўшиннинг яхшилик ва ёмонлик ўртасидаги курашини ифодалаган.
Олимлар у ёки бу ҳайкал қайси ипостасга тегишли эканлигини ҳайкалчаларнинг рангига кўра аниқлаганлар. Яхшилик илоҳлари мовий рангда, қаймоқ рангда ҳамда оқ бўёқларда ва сариқ, қизил ва кўк кийимдаги ҳайкалчаларда бўлишган. Уларнинг бошларига князлик диадемалари, билакларига билакузуклар тақилган бўлиб, улар гуллар била безалган, шиқилдоқ ва гул-безаклар билан зийнатланган. Эътиқод илоҳлари ҳимоячилари кўк ва қора рангларга бўялиб, катта экспрессия билан ифодаланган. Улар ёвуз иблисларни қўрқитиш учун қаҳр билан акс эттирилган. Уларнинг гулчамбар ва маржонларига бош суяклар кийдирилган, билакузуклари илон кўринишида, ёпқичлари ва боғичлари йўлбарс терисидан, сочлари эса гулхан олови каби жиловланади.
Қувадаги будда мажмуасининг аниқ санаси аниқланмаган. Лекин унинг равнақ топган вақти VII аср иккинчи ярмига келгани маълум. XIII асрда черков араблар томонидан вайрон қилинган. Шунингдек, ибодатхона қолдиқларидан бу ерда катта ёнғин содир бўлганлиги маълум. Қадимий Қува қазилмалари шуни тасдиқлайдики, эрамизнинг аввалида Ўзбекистон майдонида буддизм дийни нафақат будда ҳайкалчалари кенг тарқалган ер — Сурхандарё, балки узоқ шимол, яъни Фарғона водийсигача кириб борган.