Қоратепа — будда ғор ибодатхоналар мажмуаси (мил. 1—3-асарлар). Эски Термизнинг шим.-шарқий қисмида жойлашган. Дастлаб 1926—28 йилларда Москвадаги Шарқ халқлари маданияти давлат музейи экспедицияси очган. 1937 йилда М.Е.Массон ва Е.Г.Пчелина текширган.
1960-й.ларда археолог Б.Я. Ставиский қазиш ишлари олиб борган. Ҳозирда Ўзбекистон—Япония қўшма археология экспедицияси иш олиб бормоқда.
Обида 3-та табиий дўнгликда қурилган. Умумий майдон 8 га дан зиёд. Жан. Дўнгликда 15 дан зиёд ғор мажмуаси бўлган. Ғарбий дўнгликдаги ғор маж-муаси5 дан ортиқ бўлмаган. Шим. дўнгликнинг шарқий қисмини ер юзаси-да жойлашган монументал мажмуа эгал-лаган, ғарбий қисмини эса ер юзасига қурилган унча ҳашаматли бўлмаган ибодатхоналар банд қилган.
Қоратепадаги ҳамма иморатлар турли вақтларда барпо этилган. Кейинчалик аввалгиларига ёндош қилиб қурилган, сўнг улар билан бир вазифани бажариш-ган. Ҳаммаси бир неча бор таъмирланган ва тарҳи ўзгартирилган. Ибодатхоналар ёки бошқа муқаддас жойлар ичи мавзули (сюжетли) ва нақшинкор безак, лойганч, ганч, тош ҳайкали билан безатилган.
Ғор ибодатхоналарини қуриш қоидалари ҳиндлардан ўзлаштирилган. Аммо кейинроқ қурилганларини режалашда бақтрийларнинг меъморий усуллари устун туради. Қоратепадаги дастлабки буддавий ибодат иншоотлари, афтидан, мил. 1-а.да қурила бошлаган. Қоратепанинг энг гуллаган даври мил. 2—3-а.ларга тўғри келиб, бу пайтда ибодатхоналар кўплаб қурилган, аввал-гилари эса янгиланган ҳамда безатилган.
Бу жараёнда кушоншоҳлар, уларнинг ноиблари, шаҳар ҳокимлари ва бадавлат шаҳарликларнинг ҳомийлиги ҳамда ма-дади муҳим ўрин тутган. Қоратепадан топилган, бағишлов битиклари булган сополлар бу ҳолатни аниқ кўрсатади. Битикларга кўра, Қоратепадаги айрим мажмуотлар Кхаде-вакавихара— Подшо монастири, Вхара Гулавхара вхад— Гулавхара ўғли (Гон-дафар) Вихараси, Окавихара деб номланган.
Қоратепа битикларида роҳиблардан Буддашир, Буддхамитра, Живананда исмлари эслатиб ўтилган. Бой эркак ва аёл ҳомийлар қиёфаси расмларда ҳамда ҳайкалларда сақланиб қолган. Қоратепадан қўплаб будда ҳайкаллари топилган.
Мил. 3-а. охирига келиб Қоратепа мажмуалари инқирозга юз тутди ёки вайрон этил-ди. Бу, сосонийларнинг Кушон давлатига қилган ҳарбий юришлари билан боғлиқ бўлса керак. Айрим мажмуотлар хоналарига оташкадалар ўрнатилган. Айни маҳалда Қоратепа мажмуотларининг муайян қисми мил. 4-а. охири— 5-а. бошига-ча ишлаб турган. Мил. 4-а.даёқ Қоратепадаги кўплаб ташландиқ хоналар ва ғор ибодат-хоналаридан қабр сифатида фойдаланил-ган, сўнг кириш жойлари хом ғишт билан уриб юборилган. Энг дастлабки қабрлар ёнида кушон-сосоний типидаги тангалар, Пероз тангалари ва унга тақлидан зарб қилинган тангалар учрайди, кейинги қабрларда эса мил. 5—6-а.лардаги Термиз ҳукмдорлари тангалари топил-ган, уларнинг бир томонида лангар тас-вирланган. 7-а.дан 12-а.гача Қоратепадаги ярим кўмилган айрим хоналар ва ғорлардан зоҳидлар фойдаланишган.
Қоратепадан топилган расмлар, ҳайкаллар ва б. декоратив-амалий санъат буюмлари кушонлар давридан Тармита— Термизда ўзига хос анъана ва йўналишга эга бўлган алоҳида бадиий мактаб бўлганидан дало-лат беради. Бу мактаб кушонлар даврида Бақтрия бадиий маданиятининггина эмас, балки бутун антик маданиятнинг ривожланишида катта роль ўйнайди.
Қазиш пайтида Қоратепадан Кушон подшолиги даврига оид сопол идишлар, коса ва кўзачалар, мис чақалар, оҳактошдан ишланган меъморлик деталлари, плита-лар, сопол чироғдонлар топилган. Топил-малар ичида70 дан ортиқ сопол идиш синиқларига ҳиндча битилган ёзувлар (кҳароштҳи ва браҳма ёзувлари) ва де-ворларга чизилган кушон-бақтрия ҳамда форс-паҳлавий ёзувлари характерли.
Шокир Пидаев.