Қирққиз қалъаси

  • 25 Май, 2015
  •   0
  • 0
  • 16808

 

Қирққиз қалъаси – Сурхондарё вилоятидаги меъморий ёдгорлик (9—10-а.лар); Термиз туманида (вайрона ҳолида сақланган). Нима мақсадда қурилганлиги (қалъа, сарой, хонақоҳ, карвонсарой) ҳақида маълумот йўқ. Ўрта асрларда Термиз шаҳарнинг ташқарисида жойлашганлиги қалъа шаҳар ташқарисидаги қўрғон вазифасини ўтаганлигини кўрсатади.

У дунё томонларига мослаб қатъий мужас-самотда бунёд этилган. Қальа тўртбурчак тарҳли (53,3x54,8 м), 1 қаватли, фақат йўлаклар умумий баландликда 2 қаватли бўлиб, хом ғишт (30x30x5 — 5,5 см)лардан қурилган, тоқ ва равоқларида шу ўлчамдаги пишиқ ғиштлар ҳам ишлатилган; қалин девор билан ўралган (ташқи девор қалинлиги2—2,5 м), бурчаклари ҳажмдор буржлар билан мустаҳкамланган; буржлар оралиғида токлар билан ёпилган айвонлар жойлашган, тарзларига бир маромда такрорланувчи туйнуклар ишланган.

 

Қалъанинг барча хоналари ва марказдаги саҳн (11,5x11,5 м) ўзаро йўлаклар билан боғланган; марказий саҳн ҳовли ёки гумбазли зал бўлган деб тахмин қилинади. Айвон ва йўлаклар бинони 4 қисмга бўлган. Булар: 2 та бир хил тузилган (5 хона ва 3 томонидан ўралган йўлак, эни 2,1 м) шим.-ғарбий ва шим.-шарқий ҳамла 2 та жан.-ғарбий (2 га йўлакча билан боғланган5 та хона) ва жан.-шарқий (йўлакча билан боғланган 2 та хона ва 3 устунли катта меҳмонхона) қисмлардир.

Йўлаклар ва хоналар девор-даги туйнуклар орқали ёритилган. Қирққиз қалъаси ёпмасида балхи ҳамда кесишган гумбаз-симон тоқлар, бошқа турлардаги гумбаз-лар, тоқлар ва равоқлар қўлланилган. Оғзаки маълумотларга кўра, халқ достонларида зикр этилган душманлар ҳужумини қайтара олган қаҳрамон қиз Гулойим ва унинг 40 дугонаси айнан шу ерда яшаган. Шунингдек, 20-а.гача халқ томонидан Қирққиз қалъаси. Манзили «Шаҳри Сомон» деб ҳам аталган.

 


Манба: http://www.tourstouzbekistan.com/ru/sights/termez/xanaka-kyrk-kyz.html

Галерея