Кичик манзилгоҳнинг сеҳрли жозибаси
Тасвирлаб бўлмас тоза ҳаво, қушларнинг тинимсиз сайраши, атрофда учиб юрувчи хонқизилар, кечки шафақ, тоғ жилғасининг шилдираши, гуллар ифори, инфонларга хизмат қилаётган эшаклар, дўстона аҳоли, кечалари юлдузларга тўла осмон... эҳтимол, бу Нурота тоғларидаги қишлоқнинг диққатга сазовор жиҳатларининг бир қисмидир.
Сентоб (Сентяб) қишлоғи Айдаркўлдан 30 км масофа нарида жойлашган бўлиб, шаҳар ғала-ғовуридан чарчаган ҳар бир киши учун қутқарув айланаси ўрнида хизмат қила олади.
Нурота тоғлари ва Қизилқум саҳроси орасида ўтаётган кунларнинг қадри, маънавий қадр-қиммати сақланиб қолган овул бор. Бу ерда, гўё табиат иффати ўрнашиб қолгандай. Бу ернинг аҳолиси ҳануз ўз қўли билан майда тошлардан уйлар қуришади. Овқатлари учун ишлатиладиган масалллиқларни эса ўзларини ҳовлисида экиб, териб олишади. Таомларни очиқ ҳавода тайёрлашади. Ҳатто, ёнғоқ ва хандон писталарни ҳам шу ерда экиб, қуритишади. Ҳар оилани катта бўлмасада, ўз чорваси бўлиб, бутун оилани тухум, сут, гўшт ва қўй жунги билан таъминлашга етади.
Бу жойлар турли хил ҳайвонлар, қушлар ва ҳашаротларга бой, улардан айримлари Қизил китобга ҳам киритилган. Шунингдек, флора ва фаунада ягона бўлган намояндалар ҳам учрайди. Қишлоқ бўйлаб сайр қиларкансиз, ноёб ва пухта ўйлаб қурилган қадимий шаҳар қолдиқларига тушиб қолгандай бўласиз.
Меҳмонлар учун Сентоб қишлоғида 3 та меҳмонхона мавжуд: Муслима, Раҳима ва Майсара — хўжайинлари томонидан хотинларининг шарафига қўйилган номлар. Бу инсонлар жуда меҳмондўст ва барча меҳмонларга ҳурсанд бўлишади. Илк бор келган меҳмонни 2007 йил Раҳима Гулмурод Зарифуллаев кутиб олган. Бу ерлардаги экотуриз лойиҳаси ҳамда табиат мониторинги 2007 йил фаолиятини бошлаган.
Қадимий Сентоб қишлоғи билан бир қаторда, Нурота тоғларида жойлашган экотуристларни қабул қилувчи бошқа жойлар ҳам бор: Эски Фориш, Ҳаёт, Ухум, Асроф, Юқори Ухум. Аҳоли, одатда пиёда ёки эшакларда юришади. Замонавийроқлар отларда юришади. Албатта, уйларга машиналарда келиш ҳам мумкин. Кечки пайтлар, ва айниқса эрта тонгда ҳаво шунчалик тозаки, ҳидлаб тўймайди киши. Қишлоқда чироқ бор, лекин шаҳарнинг ёрқинлигидан фарқли ўлароқ, юлдуз тўла осмони билан ажралиб туради. Ой эса шунчалик каттаки, гўё қўлларингизни чўзсангиз, ойни ушайдигандай бўласиз.
Меҳмонлар маҳаллий аҳолининг кундалик ҳаётида иштирок этиш имконига ҳам эгадирлар. Улар лой тандирларда нон ёпишлари, турли тўйларни кўришлари, ўйинлар мавсумида эса отлар беллашуви — кўркарини кўриб завқланишлари мумкин. Албатта, ёғоч каравотда ўтириб, қушларнинг осойишта сайрашини эшитиб, чой ичиб ўтириш ҳам мумкин. Сув ҳақида гап кетар экан, шуни айтиш жоизки, бу ерларда ичимлик сув ҳеч қандай қўшимчаларси ва жуда тозадир.
Шимол томон 30 км масофада Айдаркўл жойлашган бўлиб, у ерда балиқ овлаш, чўмилиш ёки шунчаки, балиқчи қушларни тамоша қилиб, табиатдан завқланиш мумкин.
Умуман бошқа дунё суръатини хис қилиш учун бунданда яхшироқ жой йўқ.