Ўзбекистон тасвирий санъат галереяси

  • 22 Апрель, 2015
  •   0
  • 0
  • 13545

Ўзбекистон Тасвирий санъат галереяси 2004 йил Мустақиллик куни арафасида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан очилди. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банкининг рангтасвир, графика, ва нумизматика намуналаридан иборат таълам Галереянинг қурилишига асос бўлиб хизмат қилди.

Галерея ХХ аср Ўзбекистон тасвирий санъатининг барча даврлари, мактаблари, йўналишлари ва этук рассомлар ижодини ўзида акс эттирган бой тўпламига эга. Ҳозирги вақтда Галереянинг рангтасвир ва графика тўпламида 1000 дан ортиқ экспонат мавжуд. Галереянинг нумизматика тўплами Ўрта Осиё ҳудудида қадимдан то ҳозирги давргача муомлада бўлган улкан тарихий, маданий ва илмий қимматини ўзида акс эттиради. Мазкур тўплам эса 2 500 дона ноёб тангалардан ташкил топган. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки томонидан тасвирий санъатга оид 8 та каталог, нумизматикага оид 4 та каталог ва бир қанча илмий нашрларни чоп этди.

Галереянинг асосий фаолияти кенг жамоатчиликни мамлакатимиз ва хорижий мамлакатларнинг бой бадиий маданияти билан таништиришдир.

Галерея биноси барча замонавий дунё музейлари тажрибаси талабларига жавоб берувчи ва Марказий Осиё худудида ўхшаши йўқ ноёб объэктлардан щисобланади. Катта экспозицион-кўргазма майдонидан (3 500 .кв. м.) ташқари Галереяда 15 та зал макони, экспонатларни сақлаш фонди, энг замонавий технологиялар билан жиҳозланган маърузалар зали, таъмирлаш устахонаси, болалар ижод студияси мавжуд.

Галерея фаолияти даврида нафақат республика, балки худудий ва халқаро аҳамиятга эга турли кенг кўламли маданий акцияларни ўтказди. Ҳозирги вақтда Галерея - бу республикамизда ва хорижда машҳур бўлган ўзига хос маданият марказидир.

Галерея мамлакатимиз ва унинг орти худудидаги турли ташкилотлар, ваколатхоналар билан сермахсул ҳамкорлик учун хамиша тайёр.


Манба: http://www.poytaxt.uz/lat/article/459.html