Орол денгизи

  • 20 Апрель, 2015
  •   0
  • 0
  • 36057

Орол денгизи — Ўрта Осиёдаги енг катта берк шўр кўл. Маъмурий жиҳатдан О.д.нинг ярмидан кўпроқ жан.-ғарбий қисми Ўзбекистон (Қорақалпоғистон), шим.-шарқий қисми Қозоғистон ҳудудида жойлашган. Ўтган асрнинг 60-й.ларигача О.д. майдони ороллари билан ўртача 68,0 минг км² ни ташкил етган. Катталиги жиҳатидан дунёда тўртинчи (Каспий денгизи, Америкадаги Юқори кўʻл ва Африкадаги Виктория кўлидан кейин), Евросиё материгида (Каспийдан кейин) иккинчи ўринда еди. Денгиз шим.-шаркдан жан.-ғарбга чўзилган, уз. 428 км, енг кенг жойи 235 км (45° ш.к.) бўлган. Ҳавзасининг майд. 690 минг км², сувининг ҳажми 1000 км³, ўртача чуқ. 16,5 м атрофида ўзгариб турган. Ҳавзасининг катталиги учун денгиз деб аталган. О.д. юқори плиоценда Ер пўстининг егилган йеридаги ботиқда ҳосил бўлган. Тубининг релйефи (ғарбий қисмини қисобга олмаганда) текис. О.д.да жуда кўп ярим орол ва қўлтиқлар бўлган.

Шим. қирғокларида енг катта қўлтиқларидан Чернишев, Паскевич, Саричиғаноқ, Перовский, жан.-шарқий ва шарқий қирғоқларида Тушбас, Ашшибас, Оқсаға, Сулув ва б., Амударё билан Сирдарё қуйиладиган жойларида Ажибой, Толлиқ, Жилтирбас қўлтиклари, Қулонли ва Мўйноқ йирик ярим ороллари бўлган. О.д.да қадимдан сув сатҳи гоҳ кўтарилиб, гоҳ пасайиб турган. Кейинги геологик даврда Сариқамиш ва Ўзбўй орқали О.д. суви вақт-вақти билан Каспийга қуйилган, сув сатҳи анча баланд бўлиб, жан.важан.-шарқидаги бир неча минг км² майдонли соҳил сув остида бўлган. О.д. унчалик чуқур емас. Чуқур жойлари гʻарбий қисмида. Қорақалпогʻистон Устюрта ёнида чуқ. 69 м гача йетган. Коʻлнинг саёз жойлари унинг жан., жан.-шарқий ва шарқий қисмларига тўғри келган. О.д. қирғокларининг морфологик тузилиши жуда мураккаб. Улар бир-биридан баъзи хусусиятлари билан фарқланади. Шим. қирғоғи баланд, айрим йерлари паст, чуқур қўлтиқлар бор. Шарқий қирғоғи паст; қумли, жуда кўп майда қўлтиқ ва ороллар бўлган. Жан. қирғоғи Амударё делтасидан ҳосил бўлган.


Манба: Wikipedia