Ўлкашунослик музейи Самарканд вилояти

  • 03 Июнь, 2015
  •   0
  • 0
  • 17695

Самарқанднинг хушманзара бир бурчагида, XX  аср бошларига тегишли эклектика усулидагига тегишли, меъмор Е.О.Нелле лойиҳаси асосида қурилган бой савдогар Абрам Калантаровга тегишли бўлган қадимий ҳовлида 1981 йил вилоят ўлкашунослик музейининг очилиши бўлган. Музей биноси меъморчилик ёдгорлиги ҳисобланиб, давлат томонидан қўриқланади.

Бинонинг барча хоналари бир қатор жойлашган бўлиб, анфиладани ҳосил қилади. Биринчи қаватда экспозиция жойлашиб, ўлкамизнинг ривожланиш тарихини қадимий даврдан XX аср бошигача бўлган жараёнини тасвирлайди.

Мезолит-неолит-энеолит — ибтидоий жамоа тузумининг якуний босқичи бўлиб, экспозицияда турли вазифалар учун мўлжалланган тош қуроллар ва илк лой идишлар қолдиқларини ўзида мужассам қилган. Бронза ва тош даври деворий ёзувларни суратга олиниши билан иллюстрацияланган. VIII асрдан эр.авв. IV асргача бўлган давр лойдан ясалган буюмлар — нафис шаклга эга жомлар ва тангалар билан намойиш этилган. Экспозицияни рассом В. Кайдаловнинг Спитаменнинг қўзғалони” асари ёрқин тўлдириб туради.

Кушонийлар даври (эрамизнинг IV-I асрлари) рўзғор юксалиши, ирригациянинг ривожланиши, турли хил ҳунармандчилик йўналишлари, шаҳар ҳаётининг равнақи билан характерланади, Кушонийлар шоҳлари тасвирланган тангалар ҳам кўрсатилган.

Илк ўрта асрга тегишли экспозиция — бу ерда турли хил маиший ва маросимий лойдан ясалган буюмлар, суғдийлар тангалари ва кўркам аёллар тақинчоқлари, шунингдек, кўмиш буюмлари, Оқ жартепа, Созагон, Оғалиқсой қўрғонларидан топилган қуроллар (қилич) мавжуд.

Сўғдларнинг араблар томонидан босиб олишига бағишланган давр экспозициясида Афросиёб шаҳарчасига тегишли гўзал сарой нақшларнинг нусҳалари, “Сўғд аскарлари” тикланган сурати, қилич ва сўғд найзаларининг қинлари намойиш қилинган.

Ислом тикланиши даври экспозициясида қизил юнонистон шишасидан қилинган идиш қолдиқлари, Эроннинг Рея шаҳридаги лой қандил, сероб тангаларни кўриш мумкин. Экспозицияда мўғуллар найзаларининг қинлари, Чингизхон томонидан харобага айлантирилган самарқанд қўрғони сурати ҳам мавжуд.

Амир Темур ҳамда Темурийлар ҳукмронлиги даврини қазилма материаллари, яъни металл буюкмлар тўплами, суяклар, шишалар ва ХШ-ХVI асрларга тегишли тангалар кўрсатиб, у давр ҳунармандчилиги, карвон савдолари ва Темурийлар даври савдо-пул муносабатларини намоён қилади. Бу ерда, шунингдек, ноёб экспонатлар намойиш қилинган — ХV-ХVI асрларнинг олий воқифига тегишли жанг ва намойиш дўмбираси, шунингдек, 1678 йил Амстердамда нашр қилинган Де Санктиеннинг “Темур тарихи” номли ноёб китобини кўриш мумкин.

Экспозицияда архитектор В.А. Нильсен томонидан бажарилган тикланган обсерваторияни ва улкан астрономик қурол квадрант (секстант)нинг қолдиқлари туширилган суратлари учратиш мумкин.

Расм: www.orexa.uz


Манба: https://orexca.com/rus/samarkand_museum_local_lore.shtml