Ховренко номидаги вино заводи қошидаги Виночилик заводи

  • Ҳудуд: Самарқанд вилояти
  • Категория: Музейлар
  • 17 Май, 2017
  •   0
  • 0
  • 12787

Маълумки, Самарқанд тарихий ёдгорликлари билан машҳур, музейлари билан кишини ҳайратга солиши мумкин бўлиб, улар орсида Виночилик музейи алоҳида ўрин эгаллайди. Унинг тарихи 150 йилдан зиёд фаолият кўрсатиб келаётган Ховренко номидаги вино заводи билан узвий боғлиқдир.

Росиия Империяси Марказий Осиё чегарасини босиб олгач, шу ўлканинг бор бойликларини эгаллаш мақсадида йирик шаҳарларга қатор савдогарлар ва тадбиркорлар бостириб кела бошлаган. Ўз ўрнида, Самарқандда узумнинг ажойиб нави етиштирилган, бўлиб юқори даражали шакар – бошқа узумларда 16% бўлган бир вақтда, 25% ли таркиби билан ажралган. Бу ерларга келган рус мусалласчиси ҳамда тадбиркори Д.М. Филатов Ўзбекистондаги илк вино заводини очади. 15 йиллик фаолият давомида у заводни жаҳон даражасига олиб чиққан – етиштирилган “Биишты” (жаннатий маъносини англатувчи) вино нави Париж шаҳрида бўлиб ўтган Халқро вино ва коньяк кўргазмасида олтин медални қўлга киритган. Шундан сўнг бутун дунё коллекционерлари Самарқандга ушбу ажойиб навли вино учун кела бошлашган.

Совет ҳукумати келиши билан, Филатов заводни тарк этишга мажбур бўлган, лекин махфий омборларга ўзининг энг зўр виноларини яширишга улгурган ва улар омборда бир неча ўн йиллар сақланган. Токи, заводни таъмирлаш ишлари бошланиб, яширинган винолар топилмагунга қадар. Таъмирдан чиққан завод бошқаруви иқтидорли винопаз М.А. Ховренко топширилган. У винонинг янги навларини очиб, винони тартибга солган ва Ўзбекистонда виночилик ривожига катта ҳисса қўшди.

Бугун Ховренко номидаги Вино заводи ўз фаолиятини давом эттириш билан бирга, вино, коньяк ва ароқнинг янги навларини ишлаб чиқармоқда. Винолар кўп йиллар сақланиши учун завод ертўласига винонинг янги жамланмалари туширилмоқда. Шунингдек, энг яхши ҳосиллардан етирштирилган самарқандча виноларни харид қилиш мумкин бўлган “ким ошди” савдолари ташкил этиб келинмоқда. Завод қошида Виночилик музейи фаолият кўрсатиб келмоқда. У ерда завод тарихи ва самарқандча виночилик билан таниши мумкин, заводнинг халқаро мукофотларини кўриш, ва албатта, самарқандча виноларни тотиб кўриш мумкин.

2014 йилнинг февраль ойида Самарқанд винозаводи Москва шаҳрида бўлиб ўтган, 21-Халқаро озиқ-овқат, ичимлик ва ишлаб-чиқариш маҳсулотлари “Продэкспо-2014” кўргазмаси доирасида ўтказилган  “2014 йилнинг энг яхши маҳсулоти” дегустацион конкурсда иштирок этган. Унда заводнинг бир йўла учта маҳсулоти олтин ва кумуш медалларга сазовор бўлган: “Самарқандча” бальзами (олтин медаль), маркали “Самарқанд” коньяки ва маркали вино “Гул-қандоз” (кумуш медаллар).


Манба: http://www.advantour.com/rus/uzbekistan/samarkand/museum-of-winemaking.htm