Муин халфа бобо мақбараси

  • 28 Июль, 2015
  •   0
  • 0
  • 8564

Муин халфа бобо мақбараси-Тошкентдаги меъморий ёдгорлик (19-аср). Самарқандлик халфа (қурувчи,уста) Муин ўзи учун қурдирган. Мақбара пештоқ гумбазли, бир хонали. Умумий тарҳи 5,48×6,16 м, гўрхона мурабба тарҳли (3,05×3,05 м). Унда Муин бува ва ўғли Умархон сағанаси сақланган. Хонага ёруғлик ғарбий деворидаги панжара билан безатилган тобадондан тушади. Қурилишида силлиқланган пишиқ ғишт (24×25×3,5 см) дан фойдаланилган.


Манба: wikipedia