Муҳаммад Амин Иноқ мадрасаси

  • 27 Июль, 2015
  •   0
  • 0
  • 13571

Бу мадраса 1785 йили Қўнғирот хонлари шажарасига асос солган Муҳаммад Амин Иноқ томонидан қурилган. Ривоятларга қараганда, бу мадрасанинг махсус хоналаридан бирига унинг ўзи ёки унинг кичик ўғли Қутлуғ Мурод бола хон дафн қилинган.

1935 йилда Хиванинг баъзи тарихий бинолари вайрон қилинган, шу даврда ишлаган қарияларнинг айтишларича, мадраса ичидан иккита қабр топилган. Қабр ичидаги жасадлар яхши сақланган бўлиб, уларни кафандан ташқари тери билан ҳам ўрашган. Мадрасада йигирмадан зиёд ҳужралар бўлиб олд томони икки қаватли кираверишда икки томонидан тепага кўтарилиш учун махсус зинапоялар қурилган.

Ушбу мадраса қаршисида XIX аср бошларида Фозилбий масжиди ҳам қурилган. (Фозилбий Муҳаммад Амин иноқ даврида Амир ал-умаро Хива хонлигидаги ҳарбий қўшинларнинг бош қўмондони вазифасида ишлаган, унинг маоши йилига 500 тилла бўлган, ҳозирда бу иншоот бузилиб кетган) Мадраса қайта таъмирланиб, унинг ички сатҳини юқори қисми бетон устунлар ёрдамида бостирилиб ганч қилинган, унинг чиройли ва бетакрордир.

Ҳозирги кунда шаҳар ФҲДЁБ, яъни никоҳларни қайд қилиш уйига айлантирилган.


Манба: http://www.khivamuseum.uz/index.php/historical-objects/mosques/26-muhamadinoq