Дўстлик кўприги — Амударё бўйидаги темирйўл-автомобил кўприги

  • Объект яратилган сана: 1981 йил
  • Ҳудуд: Сурхондарё вилояти
  • Категория: Техник иншоотлар
  • 28 Март, 2017
  •   2
  • 0
  • 19560

Термиз ёдгорликларидан бири машҳур Дўстлик кўпригидир. У Ўзбекистон ҳамда Афғонистоннинг жанубида жойлашган афғонларнинг порт шаҳри бўлмиш Хайратон ва Термизни боғлаб турувчи ягона кўприкдир.

Бир асрдан ортиқ вақт аввал ёғочдан ишланган Дўстлик кўприги ўрнида ҳозирда темир кўприк ўрнатилган. Илк ёғоч кўприк 1888 йил май ойида Россия Ўрта Осиёни босиб олишга эндигина киришган вақт чор Россия армияси генерали М. Анненков бошчилигида қурилган. У вақтда Каспий денгиси ортидаги темир йўл қурилиши сабабли Амударёдан ўтувчи кўприк зарур бўлган.

Шунда Амударё темир йўли кўприги ёғочдан мустаҳкамланиб, унинг узунлиги деярли 3 метрни ташкил қилган. Кўприк номини ўз вақтининг энг йирик устаси берган. Афсуски, кўприк бор-йўғи 14 йилгина хизмат қилди: дарёнинг шиддат билан оқиши ҳамда унинг қумлоқ туби сабабли кўприк вайрон бўла бошлади ва тез орада яроқсиз ҳолатга келди.

XX аср бошларида Каспий денгизи темир йўли Ўрта Осиё номина ўзгартирилди, зеро, энди у бутун Туркистонни қоплар эди. Амударё кўпригига бўлган эҳтиёж ниҳоятди катта эдики, дарҳол тикланиши зарур эди.

Янги, шу билан бирга темирдан бўлган кўприк қурилиши 1902 йил бошланган. Россия ҳукумати кўприк қурилишига 5 миллион рубль ажратган бўлиб, ўз вақтида бу пул жуда катта ҳисобланган. Қурилишга машҳур муҳандис, Жанубий Сибирь, Орол денгизи ва бошқа темир йўллар қурилишида етарлича тажрибага эга бўлмиш С. Ольшевский раҳбарлик қилган. У дунёдаги энг йирик кўприкларидан бирига айланган итоатсиз Амударё устидан мустаҳкам қилиб 27 қават кўприк қурган. Қурилиш ишлари виждонан амалга оширилган. Эҳтимол, шу сабабли кейинги таъмирлаш ишлари қурилишдан 77 йилгина ўтиб, яъни совет ҳукумати даврига келибгина амалга оширилган.

Ҳозирги темир йўл-автомобил кўпригининг узунлиги 816 метр бўлиб, 1981 йил Афғонистонда уруш авж олган вақти қурилган. У вақт совет қўшинларининг бир қисми Афғонистондан чиққанлигининг белгиси ўрнида кўприкка Дўстлик номи берилган, токи, икки давлат ўртасидаги муносабатлар дўстона бўлсин. 1989 йил айнан шу кўприк устида Афғонистондан совет қўшинлари чиқиши тантанали равишда нишонланган.

 

90-х йиллар Афғонистонда уруш якунланиши арафасида толибонлар Афғонистон пойтахтининг шимолий қисмини босиб олишди, Дўстлик кўприги эса Хайратон номига ўзгартирилди. Хавфсизлик учун кўприк беркитиб қўйилди, уни қайтадан ишга туширилиши 2001 йилга келиб бошланди. Кўприкнинг тантанали очилиши ўрнида 16 та ижтимоий ёрдам вагонлари олиб ўтилди ва кўприк яна Дўстлик номини олди. Бугунги кунда кўприк ҳамон жамоатга хизмат қилиб, ундан кўплаб оғир юк машиналари юриш билан бирга автомобиллар ҳам олиб ўтилади. 


Манба: http://www.advantour.com/rus/uzbekistan/termez/friendship-bridge.htm

Галерея