Модари-хон мақбараси

  • 13 Октябрь, 2015
  •   0
  • 0
  • 14822

Модари-хон мақбараси машҳур ўзбек шоираси Нодира билан боғлиқ. Қўқон хонлари онаси ва турмуш ўртоғи Нодира, унинг турмуш ўртоғи вафотидан сўнг ҳам сарой ҳаётида катта аҳамиятга эга бўлган. Унинг шеърлари ўзбек шеъриятининг олтин хазинасидан жой олган бўлиб, унинг фармойиши билан қурилган ёдгорликлар ҳали ҳануз Қўқоннинг диққатга сазовор жойлар қаторига киради.

Қўқон хони, Нодира турмуш ўртоғи Умархоннинг ўлимидан бир неча йилдан кейин унинг онаси оламдан ўтди. Шоира қайнонаси ҳурматига атаб унинг қабри устидан мақбара қуришни буюртиради. Кейинчалик эса ушбу мақбара хон авлоди аёлларининг мақбарасига айланди.

Аввалига, таржимасига "Хон онаси" маъносини англатувчи,  Модари-хон мақбараси-фарғона миллий меъморчилиги хазирани ташкил қилган. Архитектура мажмуаси гумбазли пештоқли бинони, мачит ва ҳовлини ўз ичига олган. Бироқ ўтган 2 асрда ажойиб мақбарадан фақат кириш пештоғи сақланган.

Катта бўлмаган пештоқ, баланд бўлмаган гумбаз, майоликали майин ўсимлик нақшли эшиклари қурилишни жозибали қилиб кўрсатади. Асосий кириш қисмидаги чўққи оппоқ ганждан қилинган  каскадли ўймакорлик билан ишланган. Иккита қиррали бинолар, фасади Самарқанддаги Биби-хоним мачити, ҳар иккала бино ҳам буюк аёлларга бағишланганлигини  эслатади.Ўнг томондаги олти қиррали плиткаларнинг бирида мақбаранинг қурилганлик санаси - 1241 хижри йил, яъни 1825 йилда кўрсатилган. Манбааларга кўра, Модари-хон мақбарасини қурилиши ва безатилишда Риштонлик кулоллар ва ганж ўймакорлиги бўйича маҳаллий усталар иштирок этишган. Мақбарани безатилишидаги энг эътиборли томони бу унинг гумбазнинг ички қисмининг ажойиб тарзда безатилганидир. 

Модари-хон Нодиранинг ўзининг мақбарасига айланган. 19-асрнинг 40-йилларида қўқон хонларининг Бухоро билан водий устида туганмас уруши бошланган. 1842 йилда Қўқон душман сиқувига дош беролмайди. Фуқаро ва деҳқонлар мустақиллик ва озодликдан маҳрум бўлганларига  кшна олмайдилар.Уларнинг кайфиятларини фақат  Нодиранинг шеърлари кўтарар эди.

Бухоро хони Насрулло шоирани қатл эттиришни буюради. Нодиранинг ўзини эса Модари-хон мақбарасида дафн этадилар.20-аср ўрталарида шоиранинг хоки янги жой оқ мармарли арка кўринишида бунёд этилган ёдгорликкага кўчирилган.


Манба: http://www.manzaratourism.com/ru/uzbekistan/modari-khan-mausoleum-kokand