Мирзо Улуғбек мадрасаси

  • 17 Апрель, 2015
  •   0
  • 0
  • 32415

Улуғбек мадрасаси — Бухородаги меʼморий ёдгорлик (1417). Улуғбек қурдирган З мадрасанинг энг қадимийси. Абдуллахон ИИ даврида катта таʼмир ишлари олиб борилган (1586). Бош тарзида маҳобатли пештоқ, 2 қанотида 2 қаватли ҳужралар ва бурчакларида гулдасталар жойлашган. Гулдасталар тепаси қуббали қилиб ишланган. 

Мадрасанинг асосий безаги пештоғида бўлиб, унда сиркор ғиштчалардан ташқари ранг-баранг гулли парчин ва кошиндан фойдаланилган. Равокли пештоқдан миёнсарой орқали ҳовлига ўгилади. Миёнсарой ички гумбази 12 қиррали, ғиштдан тўрсимон шакл қилиниб, ораларига кўк ва ҳаво ранг кошин терилган. Ҳовли (26х25 м) атрофини 2 қаватли ҳужралар қатори ва пештоқли 2 айвон эгаллаган. Ҳовлининг шим. ва жан. томонлари қисқароқ кўринишга эга бўлиб, деворлари, равоқ ва пештоқлари оқ, феруза ва бинафша ранг сиркор ғиштлар билан пардозланган. Ҳужралар ичи ганч сувокли. Мадраса (53х41,6 м) унча катта эмас, ҳужралари мўʼжаз, ўзаро мутаносиб, ички ва ташқи тузилиши ўзига хос. Масжид (15,5*5,5 м) ва дарсхона (5,5х5,5 м) гумбазли, миёнсаройнинг 2 ён томонида жойлашган. Миёнсаройнинг 2қаватида кутубхона бор. Хўжа Саʼд Жўйборий томонидан ташқи пеш тоғи ва ёнларидаги ҳужралар таʼмир этилиб (1586), пештоқ безагида майда ёзувли ва нақшли кошин ишлатилган. Ҳовли ғарбидаги ҳужра тепасида ганчкори безаклар орасида таʼмирловчи уста Исмоил ибн Тоҳир ибн Маҳмуд Исфаҳоний номи сақланган. Абдураззоқ Самарқандийнинг хабар қилишича, Улугбек (1419 й. 28 ноябрда) мадрасага келиб илм олувчи талабаларга инʼомлар улашган. Бизгача У.м. анча ўзгарган ҳолда етиб келган. 16—17-а.ларда, 1950—70 ва 1990—96 й.ларда таʼмирланган. Нақшларида юлдузсимон безаклар кўп. Айвон устунлари зарҳалланган. Эшик табақаларига араб тилида "Билим олиш ҳар бир мусулмон эркак ва аёл учун фарздир", деган ибора ўйиб ёзилган.


Манба: https://ru.wikipedia.org/wiki/Медресе_Улугбека_(Самарканд)