Минор жомеъ масжиди

  • 02 Февраль, 2017
  •   2
  • 0
  • 16263

Тошкентда янги қурилган «Минор» жомеъ масжидининг очилиш маросими 2014 йил 1 октябрь, чоршанба куни бўлиб 2013 йилда қабул қилинган «Тошкент шаҳрининг Минор маҳалласи ҳудудида масжид барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарорига биноан барпо этилган ушбу жомеъ масжиди миллий меъморчик анъаналарини ўзида мужассам этган бўлиб, бир пайтнинг ўзида 3 мингдан зиёд намозхонни бағрига сиғдира олади.

Лойиҳага кўра, масжиднинг бош биноси – икки қаватли хонақоҳ қад кўтарди, иккита пештоқ, баландлиги 38 метр бўлган иккита минора ва бир гумбаз нафақат кичик ҳалқа йўл, балки олис-олислардан ҳам кўриниб, қўр тўкиб туради.

Масжид ҳовлисининг икки томонида миллий ёғоч ўймакорлиги услубларида безатилган устунлар ўрнатилиши ўзига хос салобат касб этади.


Манба: http://www.gazeta.uz/2014/10/02/minor/

Галерея