Мингўрик, Мингўриктепа — қад. шаҳар ҳаробаси (1 —13-а.лар). Маҳаллий аҳоли ўртасида Афросиёб тепалиги номи билан ҳам машҳур бўлган. Минорақаср (тўртбурчак аркка ёндошган) ва шаҳристоннинг тепаликка айланган ҳудудидан иборат. Тошкент т.й. вокзали яқинида, Салор канали соҳилида жойлашган; шаҳар ҳаробаси ўрнида 19-а.да катта ўрикзор бўлганлиги учун шундай аталган. Ҳоз. шаҳар қурилиши муносабати билан ёдгорликнинг маданий қатлами бузилиб кетиши натижасида М.нинг бир қисмигина сақланган. Имарта 1896 й. (Е. Т. Смирнов, Н. С. Ликошин томонидан), кейин 1912 й. (А. И. Добросмислов, Туркистон археология ҳаваскорлари тўгараги аъзолари томонидан) қайд қилинган. 20-а.лар М. Е. Массон археологик кузатиш ишлари олиб борган. 1қазиш ишлари Оʻзбекистон ФА Тарих ва археология институти (Ю. Ф. Буряков, Д. Г. Зилпер, О. В. Обелченко) томонидан оʻтказилган. 1968 й.дан Тошкент археология експедицияси давом еттирмоқда.
Бу ишлар натижасида шаҳристон (15 га) ва арк (0,5 га) майдонлари, шаҳар ҳаётининг 3 асосий босқичи аниқланган. 1-босқич 1—4-а.ларга мансуб бўлиб, ички турар жой комплексини муҳофаза қилган узун ёълакли, қўшқатор қалъа деворлари қолдиғи топилган. Девор ташқарисида унга ёндоштирилиб қурилган тоʻртбурчакли бурж ва мўлалар бўлиб, уларнинг ораси 12 м га тенг бўлган. 2-босқичда (5—6-а.лар) шаҳар тез суръатда ривожланиб, аҳоли сони ошиб бориши натижасида мустаҳкам арк ва шаҳристонга, енг йирик шаҳар марказига айланган. 6-а. охирида шаҳар Чочнинг пойтахти бўлган. Араб манбаларида тилга олинган "Мадинат аш-Шош" шу ёдгорликнинг айнан ўзи деб ҳисобланади. 3-босқич (7—8-а.лар) Араб халифалигининг Чочга юриши арафасида шаҳар енг кжсалган давр боʻлган. Барча меʼморий қурилиш услублари комплекси, ички безакларда ҳашаматли деворий тасвир ва нақшлардан фойдаланиш, уй-рўзғор асбоб ускуналари, идишлар М.нинг умумсугʻд маданияти асосида Суғд, Фарғона ва Ўрта Осиёнинг бошқа жойлари билан мустаҳкам алоқада ривожланганлигидан далолат беради. Шу билан бирга шаҳар турмуш тарзида кўчманчи қабилаларнинг таъсири катта бўлган.
Шаҳар қурилиши кенгайиб борган сари қалъа деворлари торлик қилиб, унинг ҳаробалари устига шаҳристон уйларига нисбатан салобатли саройқаср комплекси — Чоч ҳукмдорларининг саройи қурилган. Саройда супа ва нақшинкор устунли ҳашаматли хоналар ва ибодатхоналардан ташқари қоʻшимча хоналар (хўжалик еҳтиёжлари учун) ҳам бўлган. Бу даврда Чоч ўлкаси Турк хоқонлигига тобе бўлган. Манбаларда қайд қилинишича, мусиқа ва рақс санъати айниқса, юксак поғонага чиққан. 8-а. бошларида Чоч пойтахти араб халифалиги истилочилари томонидан вайрон қилиниб, ҳаробага айлантирилган. 10-а.да М.нинг бир қисмидагина ҳаёт тикланган ва 13-а. гача давом етган. Марказ янги шаҳар — Бинкатга кўчирилган.