Валихон-тўра масжиди

  • Объект яратилган сана: 20 аср
  • Ҳудуд: Наманган вилояти
  • Категория: Ёдгорликлар
  • 15 Июнь, 2017
  •   0
  • 0
  • 11260

Масжид XX асрнинг бошларида қурилган. Иншоот майдони 27х20 метрни ташкил қилади. Масжид симметрик тузилишга эга бўлиб, кичик кириш пештоқидаги минорачалари бинонинг умумий кўринишидан бўртиб чиқиб туради. Гумбазли марказий залнинг диаметри 14 метр бўлиб, айвонлар билан ўралган. Арклар ортидаги гумбаз бурчакларга қурилган саккиз қиррали айлана шаклидаги ғишт устунларга таянган. Ташқарига терилган ғишт нақшинкор услубда муқаддима қилинган, кенг зал деворари ҳаво ранг кошинлар билан ҳошияланган. Цилиндр — гумбаз остидаги дўмбирага араб ҳарфларида ёзув солинган. Кириш дарвозалари юлдуз ҳамда ўсимлик гуллари шаклидаги чуқур ўйма нақшлар билан безалган. Бино қалби ва фикри тоза инсонлар учун, гўё беназир қўрғон каби маҳобатли ва ифодалидир.


Манба: Ризо Ахмад