Миздахкон мажмуаси (Хўжайли Ғовур қалъаси)

Милоддан аввалги IV аср – милодий XIV асрларининг археолого-меъморий мажмуаси.

Миздахкон — 2 мингдан зиёд йиллар аввал пайдо бўлган қадимий қабристон.

Бу ерда “жаҳон соатлари” номланмиш ёдгорлик жойлашган. Бу ёдгорлик иморат кўринишидадир. Айтишларича, бино ҳар йили бир донадан ғишт йўқотади, иморат бутунлай қулагач, дунё ҳам охирлар экан. Ҳозир бинонинг учдан бир қисми вайрон бўлган. Қадимий афсонага кўра, агар ғиштлар пирамида кўринишида тизилиб ният қилинса, у албатта ижобат бўлади. Пирамидадаги ғиштлар сони етитта бўлиши лозим, зеро, мусулмонларда етти сони муқаддас ҳисобланади.

Қадимий Миздахкон археологик мажмуаси катта майдонни — 200 гектарни эгаллаган бўлиб, йирик магистраль йўллар бўйида — Куня-Урганч (Туркманистон) ва Қорақалпоғистон Республикасининг шимолий минтақалари бўлмиш Қўнғирот ҳамда Мўйноқ ерлари ҳамда Устюрт платосида жойлашган.

Унинг асосий қисмлари Хўжайли шаҳрининг жанубий-ғарбий чеккаларидаги учта тепаликда жойлашган. Ўз ичига Гяуп Қалъа, Шамун наби мақбарасини, Мазлумхон Сулу, Халфа Ережеп, Карвон саройларни олган. Қазилмалар натижасида ноёб асёвий дафн ертшлалари, тангалар, турли хил маиший анжомлар, шиша, тилладан қилинган юқори санъат буюмлари топилган.

Миздахкон ҳақида муаллифлик мақоласи:

Миздахкон афсонаси ёхуд абадий муҳаббад қиссаси

... Қадим-қадим замонда, Амударё юксак ва мағрур Жайхун бўлиб, Орол денгизига тушган вақтларда бугунгидан ўзгача, умуман бошқа ҳаёт ҳукм сурган. Бу ерда, Қорақум ва Қизилқум чўллари билан ўралган Хоразм воҳасида жиддий хиссиётлар қайнаган, мўғул аскарлари шиддат билан ўтган, дарвешлар дунё кезган... Тамом. Ишхонада ўтирарканмиз, чегарасиз далалар билан ўралган баланд ёлғиз қўрғонлардаги Буюк Ипак йўлининг шовқин шаҳарларини тасаввур қилиш қийин. Ёки кўз олдимизга ҳаёт авжида қайнаган ажойиб саройлар ва миноралар, работ пештоқлари ва карвон саройлардан ташкил топган тарих парчаларидан терилган ёрқин суратни келтириш мушкул. Лекин, агар биз кети узилмайдиган ишимиз ва ташвишимизни четга суриб, иш режамиздан бир неча кун ажратиб, ҳеч бўлмаганда Қорақалпоғистонга йўл олсак, Хоразм чўлларининг итоатсиз кошинлари дарҳол тизилади. Бунинг учун Нукус шаҳридан Хўжайли томон узоқлашсангиз бўлгани.

Хўжайлининг ғарбий чеккаси икки тарафдан Куня Урганч (Ўрта асрларда Хоразмшоҳларнинг пойтахти) томон етаклайди. У ерда, деярли катта шаҳар мавжуд (250 гектар майдонни эгаллайди). Биз фотокамерамизни созлаб, шаҳар томон йўл оларканмиз, бизнинг йўл кўрсатувчимиз бўлмиш Ўзбекистон Фанлар академиясининг Қорақалпоғистон бўлинмаси, тарих, археология ва этнография институтининг археология бўлими мудири, тарих фанлари номзоди Ғайриддин Хожиниязов ёдгорлик тарихини сўзлаб беради:

— Ушбу қадимий шаҳарнинг номи тарихдан “Мизжахкон” (Мардаджкон) сақланиб қолган бўлиб, ўрта аср араб жўғрофия асарларида ҳам сўзга олинган. Машҳур жўғрофия олими Абу Зайд Аҳмад ибн Саҳл ал Балҳий (850-934) асари асосида 903-913 йилларда ёзилган ибн-Рустада асари ҳамда 961 йил ал-Истархий асарларида Мизжахкон ҳақида ҳам айтиб ўтилган бўлиб, улар бизнинг давримизгача етиб келмаган. Ёдгорликни текшириш ишлари илк бор 1928-1929 йилларда Санкт-Петербург университети профессори А.Ю.Якубовский томонидан амалга оширилган бўлиб, академик В.В.Бартольддан сўнг Миздаҳкон шаҳарчасини маълум араб манбаалари асосида аниқлаган. Ўтган асрнинг 60 йилларидан бошлаб бу ерда Қорақалпоғистон олим-археологлари изланиб ишлаб келишмоқда.

Миздахкон қадимий манзилгоҳи ғарбий тепаликда мил. авв. IV-III асрларда ҳосил бўлган. IX-XI асрларда шаҳар таъмир ишларига муҳтож бўлган ва ҳарбий қўриқхона билан бирга бино қад ростлайди. Ўрта Осиё минтақасида катта ўринга эга бўлиб келган Зардуштийлик (оташпарастлик) ўрнига ислом дини кириб келади. Мазкур белгиларни шаҳар қабристонидаги сопол идишлар ва янги мусулмончилик маросимлари асосидаги оссуариялар орқали кўриш мумкин. Вақт ўтиб шаҳар кенгайиб, гуллашни бошлайди ва Буюк ипак йўлидан шаҳар йўлларидан бири ўтади. Бироқ, XIII асрдаги мўғулларнинг Хоразм чўлига юриши Миздахконда ҳаёт вақтинча тўхташига олиб келади. XIII-XIV асрларнинг иккинчи яримида Ғовур қалъа шимоли томонда майдони 80 гектарли, жипслашмаган янги кенг савдо-саноат шаҳарчаси шаклланади.

... Мана, биз Миздахкон майдонида турипмиз. Бизни бу ерларнинг мулласи кутиб олди, ибодат қилиб бўлгач, зиёрат қилишни таклиф қилди. Шарқий тепаликни ҳозир ҳам хизмат қилиб келаётган қадимий мозор эгаллаганлиги боис, бошимизга шойи рўмол ташлаб олганмиз. Ахир, бош яланг бундай жойга кириш гуноҳ-ку! Айтмоқчи, қабрларни зиёрат қилганда бошни беркитиш барча халқларда бор. Шарқий тепаликнинг қадимий қисмини оссуар ёдгорлиги ташкил қилади – у тепаликнинг ғарбий яримталигини эгаллайди. Шу ернинг ўзида ўрта аср ва кечки ўрта аср даврларига тегишли мусулмон қабрлари ҳам бор, шунингдек, бир қатор тарихий-меъморий ёдгорликлар ҳам мавжуд бўлиб, улар Миздахкон мажмуасини ташкил қилади. Пишган ғишт, безак кошинлар, деворлар қопламаси — барчаси ўрта аср шарқ давлатида меъморчилик юқори даражада бўлганлигининг исботидир.

Миздахконнинг, деярли барча маданий обьектлари “етти” рақами билан боғлиқ. Етти гумбазни Шамуна Набининг етти гўзал қизи шарафига қурилган, дея ҳисоблашади. Халифа Ережеп ёдгорлигининг остида ривоятларга кўра, Пайғамбаримизнинг етти саҳобийлари дафн қилинган. Бундан ташқари, "Ережеп" ("Раджаб") исм билан бир вақтнинг ўзида араб солномасидаги еттинчи ойнинг номи ҳамдир. Сағана ҳам “етти саҳоба” номи билан машҳур. “Жетти қари” мақбараси Қуръоннинг етти ҳатмчисига тегишли. Шунинг учун ҳам зиёрат қилувчилар етти ғиштдан иборат устунча ҳосил қилишади. Етти ғиштдан иборат устунни Халифа Ережеп иншооти билан ҳам боғлашади. Айтишларича, йилда бир маротаба девордан бир донадан ғишт тушар экан. Девордаги сўнгги ғишт тушган онда Ердаги ҳаёт ҳам ўз якунига етар экан. Зиёратчилар ғиштдан устун қилишар экан, бино бардавомлигини етти йилга чўзишар экан.

Мажмуанинг ҳар бир ёдгорлиги афосона-ю, ривоятларга бой бўлиб, уларда қаҳрамонларнинг ноаниқ шарпаси-ю, аллақачон якунланган даврлардаги афсонавий сиймолари жонланади. Милодий II-XIV асрларга тегишли Жумард қассоб ёдгорлиги ҳақида ҳам афсона мавжуд. Унга кўра бу ерда қачонлардир Жумард исмли бой инсон яшаган. У қассоб бўлиб, ҳосил баракасиз бўлган йил атрофдагиларга бепул барра гўшт улашган. Шу билан бирга, табаррук Жумард чорвадорлар ҳомийси ҳам бўлган. Чорва унуми тушиб кетса, тепаликка жониворларни ҳайдаб келиб, унинг атрофида етти мартта айлантиришган. Олимлар Жумард исмини қадимий эроний афсонавий қаҳрамон Гавмард (“буқа”ни тасвирловчи “гав” – буқа, “мард” – инсон) билан боғлашади. Гавмард, зардуштийлик космогониясининг илк одами бўлиб, Айрьянем Вэджо (Хоразм)да Дайтий (Амударё) қирғоғида яшаган. Қадимий тепаликнинг жойланиши кенг тўсиқнинг марказида, оссуар топилмалар II-III асрларга тегишли бўлиб, уларда муқаддас зардуштийлик китобларидаги кўрсатмаларни кўриш мумкин.

Баландликнинг ғарбий қиясида мажмуанинг жуда қизиқ қисмлари, яъни XI-XIV  асрларга тегишли Халифа Ережип ёдгорлиги мавжуд. Қачонлардир буюк ҳисобланган иморатдан арзирсиз қолдиқлар қолган. Деворлари хом ғиштдан кўтарилган бўлиб, устидан пишган ғишт қопланган. Пештоқ қулаган ернинг пастки қатламларидан қачонлардир бинони безашда хизмат қилган XIII-XIV асрларга тегишли рангли кошинларнинг қолдиқлари топилган. Кўрганларимиздан хайратга келиб, ҳикояни давом эттираётган кузатувчимизнинг овози яна қулоғимизга чалинади:

— Иншоотни икки қисмга ажратувчи ички хоналардан чиқиш йўлига қараб, олимлар бу бино қачонлардир ҳам ўғил болалар, ҳам қизлар ўқишган масжид-мадраса сифатида хизмат қилганини таҳмин қилишади. Бироқ, XIV асрда ички кўмиш биноси пайдо бўлгач, иншоот мақбара мақомига эга бўлган. Бу вақтда бинонинг бош ғарбий фасад олдига зиёратчилар учун турли хоналар қурилади. Оқ хонақоҳга келсак... Ёзма манбааларга кўра, қурилиш пайғамбар шайх Сулаймон Хаддади Мусавифнинг авлоди бўлмиш Сейра шарафига подишоҳ Гургунжи Қутлуғ Темур томонидан амалга оширилган.

Миздахкон археологик ёдгорликлари билан танишар эканмиз, ҳовлиси бор ёзги ҳамда қишки масжид, хонақоҳ, ошхона, ерости мақбараси ва олдида турли вазифалар учун қурилган хоналардан (таҳорат олиш хонаси, ходимларга хизмат кўрсатиш хонаси) иборат Сулаймон Хаддади мажмуаси эшигига келдик. Ёзги масжид кўпустунли, икки меҳробли катта айвон кўринишида бўлиб, оҳактош услубида безатилган, ғарбий деворининг марказида хом лой устига кўфилик ёзуви ҳамда ўйма нақшлар солинган. Қишки масжид ёзги масжиднинг шарқий деворига бириктирилган. Масжид айвони қачонлардир тошдан қилинган зина-поялар устига ўрнатилган олти ёғочдан ясалган устун билан тўсилган.

Иншоот шимолий текислигининг, таҳминан марказида Жумард қассоб қўрғонсимон тепалиги олдида ноёб етти гумбазли Шамун Наби мозори жойлашган бўлиб, Жанубий Оролбўйида ҳурматга сазовордир. Афсонага кўра, Шамун Наби моҳир сеҳргар бўлиб, одамлар унинг олдига турли илтимослар билан мурожаат қилган. У жуда кўпларга ёрдам берган, эҳтимол, шу сабабли инсонлар ҳануз зиёратга келсалар, ғиштларни териб, ҳаёлан ниятларини унга йўллайдилар. Шундай қилиб, ёдгорлик  сўнгги эзгулик ва ёвузлик жангини ҳамда “ҳақиқатни билувчи” сўфи, келажакни башорат қилувчи дарвешларни пойловчи оташпарастлик билан ҳам боғлиқ. Тўғрибурчакли бино ичкаридан кетма-кет жойлашган гумбазлар билан тўсилган. Деворлар бинога монанд қилиб пишган ғиштдан кўтарилган. Мозор ичида катта қабр бор. Бир неча йиллар аввал олимлар уни очишган, лекин у бўш бўлган.

Эшитганларим ичида энг романтик афсоналар, эҳтимол Нозлимхон Сулув мақбараси билан боғлиқдир. Улардан бирига кўра, мақбара қуриб, гумбаз остида ишини якунлаётган уста қурилиш қилаётган амалдор қизининг қўлини сўрайди. Мағрур гўзал, ким шу чуқурга сакраса, шу йигитни севиб қолишини маълум қилади. Бир дақиқа ҳам ўйлаб ўтирмай, уста жарликка сакрайди ва тошдан терилган полга йиқилиб, нобуд бўлади. Буни кўрган гўзал қиз шу заҳотиёқ ўзини жонига қасд қилади. Иккинчи афсонага кўра, узоқ ўлкалардан келган шаҳзода саёҳат қилиб юриб, Миздаҳконга келиб қолади ва бошқа усталар билан бирга қурилишда хизмат қилади. У ҳукмдорнинг қизи Нозлимхон Сулувни севиб қолади. Соҳибжамол эса унга жавобан туйғу билдиради. Йигит қизнинг қўлини отасидан сўрагани борганида, амалдор унга бир кечада шаҳардаги энг баланд минорани қуриш шартини қўяди. Шаҳзода-уста бу шартни бажаради, лекин ҳукмдор қизидан айрилишни истамай, ваъдасини устида турмайди. Шунда, бебахт ошиқ ўзини минорадан пастга ташлайди, унинг ортида маҳбубаси ҳам сакрайди. Севишганлар мақбарага кўмилган, минора эса ғам-андуғга ботган ота буйруғи билан вайрон қилинади.

... Ва яна кузатувчимиз бизни саёҳатни давом эттиришга чорлаб, романтик афсоналарга нисбатан дабдабалироқ, шу билан бирга ҳақиқатга яқин бўлган ёдгорликнинг қурилиш тарихидан сўзлайди.

- Аввалига, XII-XIV асрларда Назлимхон Сулув мақбарасининг бир гуруҳ ерости бинолари қурилади. Катта айвоннинг чуқурчаларида иккита кўмилиш амалга оширилади. Кейин, мақбара пештоқи вайрон қилинади ва бир қатор ерусти хоналар қурилади ва яна қатор кўмилишлар амалга оширилади.

Тош зина-поялар бўйлаб мақбара остига тушилади. Мақбаранинг марказий айвони квадрат шаклда бўлиб, учта чуқур ва битта чуқур бўлмаган хоналардан иборат. Бинонинг ғарбий деворида кичкик айвонга ўтиш учун арк очилган. У ҳаво ранг ғиштлар билан қопланган саккиз қиррали гумбаз билан тўсилган. Шимолдан катта айвон бўйлаб иккита тўқ рангдаги хоналар балх қуббалар билан бирлаштирилган. Икки хонада ҳам гумбазга ўтиш оҳактош услубида бажарилган. Нафис ишланган ўсимлик безаклар нозик ҳаво ранг тус билан қопланган бўлиб, пушти-сариқ, тўқ қизил асосий ранг билан жуда яхши уйғунлашади. Девор ва аркнинг устки қавати ноёб ҳаво рангдаги капалак нусҳа тугун шаклидаги ўйма кошинли пишган ғишт билан қопланган. Кузатувчимиз ўз ҳикоясини мозор қурилиши ва “капалак нусҳа” нақши ўзига ҳосликлари билан давом эттирди, лекингумбаз остидаги кичик ойнакдан кесиб ўтувчи баҳорий қуёш нури юзни буриштириш билан бирга мадорни қуритади. Романтик афсона ҳақиқатдан устун келиб, биз ажойиб йигитлар гўзал париларга бўлган муҳаббатлари сари ақл бовар қилмас мардонаворликлар кўрсатган ўша олис замонларга қайтамиз. Атроф ажойиб мусиқага бурканган, гўё ҳамма нарса жонланиб, гўзал Нозлимхон Сулувга қаратилган севги мусиқаси қулоғимизга чалинади. Сўзларини тушунмасакда, мангу туйғу аталмиш Севгининг бор кучи ва қудратини бутун борлиғимиз билан ҳис қиламиз.

Матн ва сурат муаллифи: Галина Тюгай, Эльмира Алейникова


Манба: http://www.orexca.com/rus/karakalpakstan.shtml#karakalpak