Ўрта Осиёда Ер ҳаракатини текширишнинг янги даври Улуғбек номидаги Китоб Халкаро кенглик расадхонасининг барпо этилиши ва фаолияти билан бошланди.
Географик харита олиб каралганда факатгина Китоб тумани Ўзбекистон ҳудудида Халкаро параллелда (39 градус 08 минут) ўтувчи ягона аҳоли яшайдиган жой. Шунинг учун ҳам Китоб тумани ҳудудида Ҳалкаро кенглик расадхонаси куришга карор килинган.
1928 йининг сентябрида Германиядан Бамберг зенит – телескопи ва Шорт соати олинди. 1930 йил 14 ноябрда биринчи кузатиш бошланди ва ҳозирги кунга кадар узлуксиз давом этиб келмокда. Иккинчи жаҳон уруши даврида ҳам иш тўхтатилгани йўк. Уша йилларда бу ерда “Ўзбекистон” деб ном берилган кичик сайёра кашф этилган эди.
2009 йилда Майданак обсерваториясининг телескопида китоблик Баҳодир Ҳафизов ҳамкасби Алексей Сергеев билан бирга янги кичик сайёрани кашф этишди. Президентимизнинг таклифлари билан сайёрага республикамизнинг кадим ва навқирон шаҳри “Самарқанд” номи берилди.