“Айсель” суратлар галереяси ва ижод-хонаси

  • 17 Май, 2017
  •   0
  • 0
  • 12653

“Айсель” — санъат буюмлари хазинаси ва замонавий кийимлар этно-жамланмаси

“Айсель” ижод-галереяси ва ижод хонаси — Самрқанддаги энг муваффақиятли ва йирикларидан биридир. У Ўзбекистон Бадиий Академиясининг самарқандлик аъзоларини 1992 йилдан буён бирлаштириб келади. Аввалига, бу — “Альфия” номидаги кичик ижод галерея Ўзбекистон декоратив-амалий санъат тарғиботини олдига мақсад қилиб қўйган. Бу ижод галереясида тўпланган хилма-хиллик ва маданий бойликларга баҳо бериш учун остонасида турибоқ, кўз югуртиришнинг ўзи етарлидир.

Ота-боболарининг ишини давом эттирган самарқандлик ҳунармандларнинг энг яхши иш намуналари, Ўзбекистон ва чет элда шуҳрат қозонган иқтидорли ва замонавий усталарнинг суратлари ва ҳайкаллари, Тошкент, Москва, Париж ва бошқа шаҳарлардаги кўплаб кўргазма ва экспозицияларини безаган Ўзбекистон сураткашларининг энг яхши ишларини мазкур галереяда учратишингиз мумкин.

Арт-галерея Айсель, Самарканд
Арт-галерея Айсель, Самарканд
Арт-галерея Айсель, Самарканд

Лекин “Айсель” студиясида асосий урғу миллий шойи матоларга берилганлигини пайқайсиз. Бу ерда миллий матоларга турли усуллар билан ишлов берилиши, рангларни қўшиш ва уларга безак берилиши ҳам замонавий, ҳам ёддан чиқарилган қадимий усулда тажриба қилина бошланган.

Бугун “Айсель” — этно услубдаги либослар жамланмасига ўзининг фикри ва ўзига хос ғояларини мужассамлантирадиган газлама бўйича самарқандлик иқтидорли модельерлар ва рассомларнинг ижодий бирлашмасидир. Либослар жамланмаси кўргазмасига талаб катта бўлиб, Ўзбекистон ва чет элда ўтказиб келинади.

Мазкур соҳадаги яна бир муваффақият — Самарқанддаги илк ва ягона модалар театри яратилишидаги муаллифларнинг қаҳрамонлигидир, зеро, Ўзбекистон аҳолиси ва сайёҳлар самарқандлик модельерларнинг янги либослар жамланмасидан манзур бўла олишади. Уларни яратишда анъанавий мураккаб каштадан, газламага гуллар бостирилиши, декоратив нақшлар ва ҳатто, қадимий матолар парчалардан фойдаланилиш билан бир қаторда, модельерлар мода бўйича жаҳон майлларини ҳам инобатга олишади. Шунинг учун ҳам бу либослар жамланмаси нафақат ўзига хос, балки замонавий кўринишга ҳам эгадир.

Агар 10-15 йиллар илгари этно услуб фақат саноқли одамларни қизиқтирган бўлса. Бугун ўзбекча услубдаги либосни ҳар бир модапарастнинг жавонида учратиш мумкин. Этно услуб — расмий тадбирлар ва замонавий кечаларда оқсуяк хонимчаларнинг энг ажойиб бўлагидир. Ўзбекча матолар эса Европа ва Американинг донғи кетган кутюрелари янги услубларни яратишларида илҳомлантирган.

Арт-галерея Айсель, Самарканд
Арт-галерея Айсель, Самарканд
Арт-галерея Айсель, Самарканд

Суратлар “Айсель” ижод галереяси томонидан тақдим этилди.


Манба: http://www.advantour.com/rus/uzbekistan/samarkand/aysel.htm