Камол қози мадрасаси

  • 21 Октябрь, 2015
  •   0
  • 0
  • 11204

Камол қози мадрасаси - Қўқондаги меъморий ёдгорлик, 19-асрга тегишли. Камол қози мадрасасининг биноси дарсхона, айвонли масжид, ҳовли ва кичик ҳужралардан иборат. Дарвозахона серҳашам бўлиб, Худоёрхон ўрдасида бўлгани каби бу бинода ҳам фақат кириш қисми (сирти) зеб бериб ишланган.

Пештоқ тепаси рангбаранг нақшлар билан қопланган бўлиб, ҳандасий шакллар арабий битиклар билан уйғунлашиб кетган. Пештоқининг икки ёнидаги устун гўшалар юқориси безакли кафаса билан якунланган. Дарвозахона икки қаватли. Устки қаватдаги дарсхона олди пешайвонли бўлиб, панжара билан тўсилган. Томи 4 қиррали-чортарк гумбаз билан қопланган. Ҳовли атрофига масжид ва ҳужралар қурилган. Масжид 4 устунли, шарқ томони очиқ, тўсин ташлаб қурилган айвони бор. Унинг ички томони ганч билан ишланган. Сирти сувоқсиз. Камол қози мадрасаси меʼморлигида қўқонлик халқ усталарининг анʼаналари ўз ифодасини топган. Мадраса таʼмир қилиниб, ундан меҳмонхона сифатида фойдаланилмоқда.


Манба: http://www.advantour.com/rus/uzbekistan/kokand/madrasah-kamol-kazi.htm