Ишратхона — Самарқанддаги меъморий ёдгорлик. Амир Темур даврида қурилган (1397—98) боғи Дилкушо ўртасидаги кўʻшк биноси. И. нинг меъморий шакллари, нафис безаклари хашаматли. Баланд девор билан оʻраб олинган боғ ўртасидаги куркам иморат — кўшки Дилкушо (тарҳи 30х22,4 м) пештоқининг икки қанотига икки ошёнли хоналар ёндошган.
Изораси тошдан, безаклари силлиқ ғиштдан, чоклари фе-руза ва ложувард ранг кошин билан қопланган. Пештоқ равоғи ичида яна бир кичик равоқ боʻлиб, унинг ички деворига изора ишланган. Икки ёнидаги кичик ешикчалар ва дарвоза орқали ичкарига кирилган. Икки ошён баландлигидаги катта хонақоҳ — миёнсарой (тарҳи 8х8 м) тўридаги ешик орқали ташқарига чиқилган. Жан. дан 3 хонали саройга ўтилади. Шим. дан еса мехробли, узунчоқ хонаи хос (тахминларга кўра, кўшк масжиди)га ўтилган. Ми-ёнсаройнинг ташқи бурчакларида 4 айлана зина бўлиб, улар орқали юқоридаги ошён хона (ҳужра)ларга ва гумбаз томга чиқилган. Миёнсарой остидаги 8 қиррали йер ости "сардоба" — тагхонасида сарой мулки ва озиқовқат маҳсулотлари сақланган. Тагхона изораси кошин ва тошдан ишланган.
Миёнсарой шипи жуда мураккаб ўзаро кесишувчи равоклар ва бурчаклардаги қалқонсимон бағаллардан ташкил топган. Изораси кошинкори нақш, унинг тепаси оппок, ганч устига ишланган рангбаранг нақшинкор гуллар чамаънзорига айланган. Улар орасида бир оз бўртиб турган кундал гуллари хонани янада жилвадор етган. Миёнсарой усти ташқи томондан иккинчи гумбаз билан қопланган. Бу гумбаз баланд давра чамбаракка урнатилгани учун ҳам қадди расо ва маҳобатли. Чамбарак юзаси гириҳли кошинкор нақшлар билан безатилган. Гумбаз бутунлай феруза ғиштлар билан крпланган. Шунинг учун ҳам кўшк кейинроқ "кўк гумбаз" номи билан аталган. И. даги ислимий ва гириҳ нақшлар, зарҳал кундал безаклар миллий меʼморлик хазинасидаги ноёб дурдоналардан ҳисобланади.
Ҳозир ҳам И. нинг қолдиклари гарчи анча қисмини ёъқотган бўлсада, куркам ва жозибали кўринади. Унинг баланд гумбази 1903 й. даги кучли зилзила вақтида қулаб тушган. Пекин гумбаз тузилишини 1872 й. да олинган су-ратдан аниқлаб олиш мумкин. И. биноси Амир Темур Самарканд атрофида алоҳида ихлос б-н, шахсан ўзи назоратида қурилган боғ кўшклари ичида енг машҳури ва енг мухташами сифатида, айниқса сакланиб қолган ягона намуна сифатида Оʻзбекистон меʼморлиги тарихида алоҳида ўрин тутади.