Айдаркўл

  • 09 Май, 2015
  •   1
  • 0
  • 43787

Айдаркўл — бу сунъий яратилган кўл бўлиб, Нурота шаҳрига яқин жойлашган. Кўл Қизилқум саҳроси ўртасида жойлашган бўлиб, маҳаллий аҳоли саҳронинг феруза дарёси деб номлашади ва бунинг ҳайратли ери йўқ, зеро, саҳронинг қоқ ўртасида бундай ўлчамдаги кўлни яна қаерда учратиш мумкин.

Айдаркўлнинг пайдо бўлиш тарихи жуда қизиқ: гап шундаки, ўтган асрнинг ўрталарига қадар кўл ўрнида намлик ери бўлмаган қуруқ ер ҳосил бўлган. Баҳорда эса бу ерда Тузкон кўли ҳосил бўлиб, кунлар исиши билан буғланиб кетарди. Шу вақтда сув сатҳини назорат қилувчи шлюзли Чордарё ГЭСи қурилган. ГЭСга сув Сирдарёдан келиб тушган, бироқ 1969 йилдан 1970 йилга қадар ГЭС сув мўллигидан тоша бошлаган ва тўғон ўпирилишини олдини олиш учун шлюзлар озгина очилган. Натижада, сув Арнасой пасттекислигига оқа бошлаб, кейинчалик Айдаркўл ҳосил бўлган. Кўл кўплаб майда ариқларни бирлаштиради ва Орол денгизидан кейин, иккинчи ўринда турувчи Ўзбекистондаги шўр кўл саналади.

Бугунги кунда кўл юзаси 4000 кв.м.ни ташкил қилади. Бундан ярим аср аввал Айдаркўлни ҳеч қайси бир дунё харитасидан топа олмасдингиз, хозир эса бу — инсон қўли билан яратилган мўъжизакор ердан 100 лаб флора ва фауна вакиллари  макон топишган бўлиб, улардан айримлари Қизил китобга ҳам киритилган. Шунинг учун кўл нафақат сайёҳларга, балки кўл соҳилида яшовчи камёб ҳайвонлар, қушларни ўрганувчи зоологлар учун ҳам қизиқ жой ҳисобланади. Қушлар бу ерларга, асосан, Орол денгизининг қуриши боис, Қорақалпоғистондан келиб қолишган. Аммо, сайёҳларнинг энг катта эрмаги — балиқ ови бўлиб, энг шинаванди балиқчининг катта орзусидир. Бу ерларда сазан, оққайроқ, зоғорабалиқ, судак ва бошқа турдаги балиқларни учратиш мумкин. Бу ерга балиқ ови ихлосмандлари келишади. Овланган сазан ва лаққа балиқларнинг ўлчами ҳақида маҳаллий аҳоли орасида миш-мишлар юради.

Тўғри, балиқларни қирғоқдан 3 км масофада турибгина овлаш мумкин, лекин бу йирик ўлжани қўлга киритишда халал бермайди. Бу кўлда овланган балиқ Ўзбекистон аҳолисининг учдан бир қисмини балиқ билан таъминлайди, зеро, Айдаркўл майдони Ўзбекистон балиқ хўжалиги таркибига киради. Шунингдек, кўл майдонига бир нечта ов хўжалиги ҳам киради, албатта, кўл яқинида ов қилиш маън қилинган, лекин қўриқхона майдонидан ташқарида ов мавсумлари ўтказилиб, ёввойи ўрдаклар, ғоз, тустовуқ, балиқлар ва ҳатто, ёввойи чўчқаларни ҳам овлашингиз мумкин.

Агар сиз шаҳар шовқини ва беҳаловатлигидан чарчаган бўлсангиз, у ҳолда ҳордиқ учун бундан-да яхши жойни топа олмайсиз. Айдаркўл аҳоли яшайдиган жойидан узоқ ва бу ерда сиз бутунлай табиат сукунатига чўкиб, кўл бўйида дам олишингиз, тоза ва совуқ сувда чўмилиб, қуёшда тобланишингиз мумкин. Кечки пайт ёқимли ҳордиқдан кейин сиз ҳақиқий ўтовда дам олиб, туяда учиб, ўзингизни ҳақиқий кўчманчидай хис қилишингиз мумкин. Ўтовлар қадимий кўчманчилар технологияси асосида қурилганлигини кўриб, кўчманчи қабилалар узоқ сафари давомида жуда қулай шароитларда яшаганлигининг гувоҳи бўласиз. Ҳақиқатан ҳам Айдаркўл Ўзбекистоннинг аҳамиятли дурдоналаридан бири бўлиб, бу инсон қўли билан яратилган саҳролар бўйлаб саёҳат хотираларингиз таъсири исканжасида хали узоқ вақт бўласиз.

Айдаркўл “қумлар орасидаги феруза дарё” деб номлашади. Бу ерлар ҳатто кўпни кўрган, дунёнинг қатор гўзалликлари ва ноёб табиат ҳодисаларидан бохабар инсонларни ҳам ҳайратга солиши ҳеч гап эмас. Айдаркўл Орол денгизининг ўзига хос экологик антиподи, оқмас ҳовузидир. У саҳро ва даштлардан чарчаган саёҳатчиларни ўзига чорлайди.

Айдар-Арнасой сув тизимига келиб, аввалига чексиз завқланасиз. Бир тарафдан Қизилқум, бошқасидан кўм-кўк кенг кўл бўлиб, унинг ортидан тоғ тизмалари кўриниб туради. Авваллари бу ерда шўр ер бўлган. Кейинчалик тоғ ариқчалари ва жилғалари орқали кўллар пайдо бўлган. Энди Чордарё сув омборининг сувлари билан бирга улар бир йирик сув ҳавзасига, яъни Айдаркўлга айланган.

Сув ҳавзаси 3000 кв.км.ни ташкил қилади. Қирғоқдан уч километр нарига оддий мотор қайиқда бориш мумкин эмас. Айдаркўл марказига хавф-хатарсиз етиб олиш учун мотори кучли махсус қайиқ зарур. Айдаркўл сатҳи бугунги кунда Болтиқ денгизи тизимидан 247 метрни ташкил қилади.

Айдаркўлда сув ости оқимлари мавжуд эмас. Ғарб томон қанчалик борилса, сув шунчалик шўрроқ. Ғарбдаги минерализация — бир литрга 8 граммдан кўпроқ. Дарёнинг шарқий қуйилиш жойида эса 3-5 грамм бўлиб, биооргик ҳаёт шароитини яратади. Муносиб шароитлар республиканинг учдан бир қисмига балиқ етказиб беради олади ва балиқ хўжалиги базаси ўрнида кўрилади. Айдаркўлда сазан, оққайроқ, зоғорабалиқ, лаққа балиқ, лешсимон майда балиқ судак каби турдаги балиқлар талайгина. Шунингдек, сувда сузувчи қуш турлари ҳам кўп. Камёбларидан пушти пеликанларни, оққуш, балиқчи ўрдак, оқ қўтон ва бошқаларни учратиш мумкин. Кўл ажойиб қумлоқ ҳавзаси ва соҳилдаги ўсимликлари билан ўзига тортади.

Озеро Айдаркуль, Нурата
Озеро Айдаркуль, Нурата
Озеро Айдаркуль, Нурата

Манба: uzbekistantravel