Ҳаққулобод масжиди

  • 23 Апрель, 2015
  •   0
  • 0
  • 10206

Ҳаққулобод масжиди - обида симметрик композицийага эга бўлиб, Эйлотон маданийати ўчоқларидан бўлмиш Култепа археологик ёдгорлиги ўрнида қад ростлаган Ҳаққулобод шаҳри марказида жойлашган. Бу масжид 1903 йилда уста Абдураҳмон томонидан қурилган. Ички деворлари ганч ўймакорлиги нақшлари билан безатилган. Бинонинг шифтидаги, вассажуфтларидаги нақшларни чизишда турли рангдаги мойли бўёқлардан фойдаланилган. Ёғоч устунларда ёғоч ўймакорлиги намуналари ҳам учрайди. Ҳозирги кунда бу eрда туман ўлкашунослик музейи ва болалар кутубхонаси фаолийат олиб бормоқда.

Масжид биноси зал ва шарқ томонга қараган уч томонли айвондан ташкил топган. Бинонинг томи текис том бўлиб, уч қатор қилиб ўрнатилган 26 та устун ёрдамида ёпилган. Уч устунли тўғри бурчакли зални 4 та меҳроб эгаллаган. ғарбга қараган 4 та меҳробнинг учтаси айвонда жойлашган. Масжид биноси 43х12,5 метр , зал эса 14х7 метр ўлчамда қурилган бўлиб, ташқи томондан сомон сувоқ, ички томондан ганчли сувоқ қилинган. Масжид республика тоифасидаги меъморий обидадир. Ерости сувлари кўтарилиши туфайли масжид биноси захлаб, нураб бормоқда. Ҳозирда туман ҳокимлиги томонидан таъмирлаш ишлари олиб борилди. Туман тарихи музейи сифатида халқимизга хизмат кўрсатмоқда.


Манба: http://www.nmn.uz/uz-Cyrl-UZ/Sanctity/Architectural#prettyPhoto