Сиёб бозори

  • 17 Май, 2017
  •   0
  • 0
  • 21661

Самарқандга келиб, Сиёб бозорига ташриф буюрмаслик, ғоят қизиқ саргузаштни қўлдан чиқариш демакдир. Шарқ бозори — бу ниҳоятда ўзига ҳос жой бўлиб, қадимий шаҳар муҳитини ҳис этиш мумкин. Бундан бир неча йиллар илгари бозорлар Буюк Ипак йўлидаги бош стратегик савдо объектлар вазифасини ўтаган. Самарқанддаги Сиёб бозори ҳар бир сайёҳ кўриши зарур бўлган шаҳарнинг қадимий нуқталаридан бири ҳисобланади.

Сиёб бозори жуда қулай жойлашган бўлиб, ундан бор-йўғи бир неча чақирим нарида катта Биби хонум масжиди қад ростлаган. Бозордан узоқ бўлмаган ерда яна бир ёдгорлик — Ҳазрати Ҳизр масжиди жой олган. Бозорнинг майдони жуда катта бўлиб, савдо қаторлари беш гектардан каттароқ ерга қурилган. Бозорга кириш уч тавақали аркли тепалик кўринишида бўлиб, кўк-ҳаво ранг туслардаги кошинлар билан безатилган. Савдо қаторлари шийпон билан беркитилган бўлиб, бозорни ёзнинг жазирамасидан ва қишнинг қаҳратонидан ҳимоя қилади.

Сиабский базар, Самарканд
Сиабский базар, Самарканд
Сиабский базар, Самарканд

Аркни ҳатлаб ўтиб, сиз умуман ўзгача, эҳтимол эртакона муҳитга тушиб қоласиз: ранглар жилоси кўзни қамаштиради, юзлаб савдогар ва харидорларнинг ғовур-ғувури қулоққа чалинади, мева ҳамда сабзавотларнинг мўллиги ҳайратга солади.

Самарқанднинг Сиёб бозори, деярли ҳеч қачон ухламайди. Бу ерда савдо-сотиқ қуёшнинг илк нурлари чиқиши билан бошланиб, кеч шомгача давом этади.

Сиёб бозори деҳқон бозори ҳисобланади. Шунинг учун бу ерда, асосан, Ўзбекистоннинг меҳнаткаш деҳқонлари томонидан етиштирилган мевалар, полиз экинлари, шунингдек, маҳаллий аҳоли ўз қўли билан тайёрлаган маҳсулотлари сотилади. Савдо қаторлари маҳсулот турига кўра сараланган. Маҳаллий аҳолини айтишича, бу ернинг қуруқ мевалари, ширинликлари ва ёнғоқлари шунчалик мазалики, ҳатто пойтахт аҳолиси ҳам уларнинг хариди учун Сиёб бозорига ташриф буюришар экан. Шу билан бирга шарқ бозорида зираворларнинг хилма-хилини, ҳатто энг ноёбларини ҳам учратиш мумкин. Егуликлардан ташқари, бу ерда маҳаллий ҳунарманд ва усталарнинг ясаган буюмлари ҳам мавжуд. Нон қатори алоҳида эътиборни тортади, ахир, Самарқанд нони уннинг алоҳида навидан тайёрланади-да. Сиёб бозорида 17 дан ортиқ нон турини учратиш мумкин.

Шарқ бозорини тотиб кўришсиз тасаввур қилиш мумкин эмас. Бошқа бозолар каби бу ернинг хушмуомала савдогарлар олинаётган маҳсулотингизни тотиб кўришингизга ундаб туришади. Ва албатта, шарқ бозорининг асосий ҳислати — савдолашиш “удуми”. Бу ерда ҳар бир харидор савдолашишни ўзига одат қилган. Зеро, савдолашишдан асосий мақсад пулни тежас эмас, балки, осийликларда ёшлигидан шаклланиб келадиган одатнинг намоён бўлишидир. Ким савдолашиш санъатини яхши ўзлаштираркан, ютуқ у кишининг ҳамроҳи бўлади.

Доим янги узулган мева ҳамда турли хил маҳсулотлар билан бирга, Самарқанднинг Сиёб бозорининг яна бир ўзига хослиги бўлиб, бу — шаҳарда содир бўлаётган янгилик ва ҳодисалардан хабардор бўлиш мумкинлигидир. Ўзбеклар жуда чиқишимли халқ бўлиб, бу ерликлар нотанишлар билан ҳам осонгина суҳбатга кириша оладилар.

Бу бозорга ташриф буюриб, сиз самарқандча байрамона, ажиб муҳитга тушиш билан бирга, шаҳар нима билан яшашини, нафасини ҳис қиласиз. Серсув севалар ва хушбўй нони билан бирга, бу бозордан ўзингиз билан хотирангизда ёқимли лаҳзаларни эслатиб турувчи шарқона муҳитнинг бир бўлагини ҳам олиб кетасиз.


Манба: http://www.advantour.com/rus/uzbekistan/samarkand/siab-bazaar.htm