Самарқанддан 40 км масофада Ургут номли қадимий шаҳар жойлашган. Ургут шаҳрининг ёдгорликларидан бири Чор Чинор боғидир. Асрлик чинорлар усган хиёбон булоқ суви билан суғорилиб туради. Чор Чинор майдонида ҳовуз бўлиб, унинг атрофида сайёрҳар, маҳаллий аҳоли йиғилиб, ҳордиқ чиқаришади, булоқ чашмаси сувидан баҳрамнад бўлишади.
Энг қадимий чинорлар узунлиги 16 метр баландликкача етади, “энг ёш” дарахт эса тахминан 600 ёшда. Деярли ҳар бир дарахтда тахминий ёши ёзилган пештахтачалар осилган. Энг қари дарахт ёши 1000 дан ошиқ.
Чор-Чинор муқаддас жой ҳисобланади. Унинг майдонида масжид ҳам бўлиб, унинг қурилиши XX аср бошларида бошланган.
Шунингдек, Чор Чинорда антиқа бир чинор ҳам бор. Дарахтнинг катта каваги бўлиб, бугунги кунда у ерда музей ташкил қилинган. Қачонлардир чинор дарвешларнинг яширин жамиятига тегишли қароргоҳи бўлган, унинг ичида қирқтагача дарвеш йиғилиги мумкин бўлган. Шундай вақтлар бўлганки, кавак ичига сўфийларнинг бутун бошли мактаби сиғган бўлиб, буни бизгача етиб келган эски суратлар тасдиқлайди.
Ёзнинг жазирама кунлар чинор ости салқин-соя жойга айланса, қишнинг изғирин кунлари дарахлар салқиндан ҳимоялайди.
Маҳаллий аҳоли гап-сўзларига кўра, 70 йиллар бу дарахтларни кесиб ташламоқчи бўлишган экан, бироқ дарахт шу даражада чуқур илдиз отиб кетган экан-ки, уларни жойидан қимирлата олишмаган экан.
“Бу ҳикояни менга бир оқсоқол сўзлаб берган, унга эса додаси айтиб берган экан. Унинг додасига эса ёшлигидан буваси сўзлаб берганмиш. Умуман олганда, бу ҳикояга минг йилдан ошган. Кунлардан бир куни, бир довбюрак баходир, (баходир исми оқсоқол эсидан чиққан, хаёлий исмини оқсоқол айтгиси келмади, ахир, бу хаётий воқеа-ку!) девларнинг бир тошини ўғирлаб кетган. Биламизки, ўғирлик — бу катта гуноҳ, лекин бу ишни баходир хайрли иш учун қилган. Шундай қилиб, бутун бошли қўшин кўтара ололмайдиган тошни олган ва елкасига ташлаб, тоғли тумани бўлмиш Мазандаран шайтондан девлар қароргоҳи Ургут томон олиб борган. Девлар баходир йўлида турли хил тўсиқлар қўйишган: хоҳ оёғи остига хода ташлаб қўйишсин, хоҳ чоғ қазиб қўйишсин, Баходир юк бирор мартта тушуриб юбормай, манзилгача кўтариб борган. У Ургутгача етиб борганда, тош устига тўртта қуш ўтиради. Қушлар жуда катта ва бетакрор ҳуснкор бўлган. Ҳар бир қуш тумшуғида чинор куртаги бўлган. Баходир елкасидаги юкни ташлаб, уйқуга кетади. Етти кундан сўнг уйғунган Баходир тош остидан оқаёган чашмани кўради, чашма ёнида тўртта чинор куртагига кўзи тушади.Баходир бу чинорларни экиб, бу жойни Чор Чинор дея номлайди. Асрлар ўтди, Чинорлар янги куртаклар отиб, катта боғга айланди. Боғга одамлар келади: кимдур ўзи, кимлардир оиласи, дўстлари билан. Кимдур илтижо қилишга, яна кимдур шифобахш ҳаводан, айниқча қалб учун шифо ҳаводан баҳраманд бўлгани. Бу ерда болалар югуриб юради, беғамлик кайфиятига шўнғиш учун турли хил мамлакатлардан сайёҳлар ташриф буюришади.”
Фото с форума Винского: форум самостоятельных путешественников http://forum.awd.ru/