Чор-Бакр меъморий мажмуаси

  • 15 Апрель, 2015
  •   0
  • 0
  • 14930

Чор бакр меъморий мажмуаси — Бухоронинг Сумитан мавзеидаги ме]морий ёдгорлик (16-19-а.лар). Шу йерда яшаб ўтган машҳур тўрт шайх (қ. Чор Бакр) номи билан боғлиқ. Шайхлар қабристони олдига Абдуллахон ИИ томонидан хонақоҳ, масжид, Мадраса ва катта боғдан иборат меъморий мажмуа барпо етилган (1559), кейинги асрларда яна қўшимча бинолар қурилиб, атрофи боғларга айлантирилган. Хонақоҳ гумбазли хона ва пештокдан иборат. Пештоқ безагида кошинкори нақшлар ва йирик куфий ёзувлар, 2 ён канотида гулдасталар бор. Ички безагида ганчкорлик ва қирма намуналари учрайди. Мадраса пештогʻи кенгроқ, даҳанаси уч равоққа боʻлинган. Китобаси арабий ёзувдан иборат.

Дарсхона тўртбурчак тархли, гумбазли, бурчаклари ҳужраларга туташ. Ён тарзлари қўшқават равоклар қаторини такрорлайди. Ёзлик масжид майдон саҳнининг тоʻрида Мадраса ва хонақоҳ орасида жойлашган. Пештоғининг 2 қаноти қўш қаватли ҳужралардан иборат. Пештоқ олдидаги супа саҳнидан намозгоҳ сифатида фойдаланилган. Мўъжаз минора меъморий мажмуа марказида жойлашган.


Манба: Wikipedia