Чокар масжиди

  • 13 Октябрь, 2015
  •   0
  • 0
  • 11316

Исломда эски, харобага айланган ибодат иншооти ўрнига худди шундай моҳиятга эгасини қуриш анъанаси мавжуд. Унинг ўрнига давлат меъморий биносини қуриш эътиқодга нисбатан беодоблик ва ҳурматсизлик ҳисобланган.

Шу сабабли, эски, харобага айланиб улгурган марғилонлик масжид ўрнига ХХ аср бошида катта бўлмаган Чокар номли масжиди бунёд қилинган.

Аввалига масжид фақат қишки ибодатхона, айвон ва масжид ҳовлисини ўраб турган хўжалик иншоотларидан ташкил топган. Совет ҳукумати даврида Чокар масжидининг катта қисми шаҳарни қайта қурилиши сабабли бузилган.

Ёзги масжидгина сақланиб қолган бўлиб, у уч тарафлама ўралган, шарққа томон аммиметрик очиқ айвон кўринишига эга.


Айвоннинг текис беркитилган шифти тўсинлар тўғри бурчакли плафонлар билан ажратилган. Ҳар плафоннинг ички қисми қизил ёки яшил фондаги гултувакларга солинган гулдаста суратлари билан безатилган. Айвоннинг дид билан тахтадан ясалган баланд, шаклдор дорига қизил гулли учбарг кўринишидаги нақшлар солинган. Тўсинлардан бирига араб ёзувида масжиднинг қурилган санаси туширилган. Унга кўра бино 1329 хижрий йилда – 1911 йилда қурилган ва усталар Хўжакентлик Тўхтабека ҳамда Мирбобо хожалардир.

Бинонинг зийнатли дид билан безатилган ранглар уйғунлиги ва айниқса, плафонлардаги ёзувлар Фарғона водийси халқ санъатининг ноёб намунасидан далолатберади ва Марғилон шаҳридаги Чокар масжидини қадамжолардан бири деб ҳисоблашга имкон беради. 


Манба: http://www.manzaratourism.com/uzbekistan/chakar-mosque-margilan