Чўгирма

  • 13 Июль, 2015
  •   0
  • 0
  • 16317

Хоразмда чўгирма телпаклар талпаклар тайёрлаш касби билан ўтган асрда 60 нафар уста шуғулланган. Илгари чўгирмасига қараб одамнинг мансабини билиб олиш мумкин бўлган. Аҳолининг кўпчилик қисми асосан қора, қўнғир, шерозий рангли чўгирма кийган.

Усталардан чўгирманинг қандай хусусиятлари бор деб? сўрасангиз, чўгирма шундай бош кийимки, уни ҳар бир инсон азиз санайди, чунки чўгирма бошни ёзда салқин, қишда иссиқ сақлайди, Хоразм чангли ҳудуд бўлганлиги учун ҳар хил кўз касалликларидан (шамоллашдан) сақлайди. Сафарга чиқсангиз от эгарининг устига қўйсангиз ёстиқ вазифасини бажаради, уйқудан уйғониб уни бир-икки силкиб асл ҳолига келган чўгирмани яна кийиб кетаверасиз, деб чўгирмага таъриф беришади.

Ҳозирги вақтда чўгирмадўзлик касби билан Хивада Абдиримбой устанинг авлодлари шуғулланадилар. Ҳозирги вақтда Хивада ушбу сулола вакиллари маҳаллий ва чет эллик сайёҳларга намунали хизмат кўрсатиб Хоразм чўгирмаларини довруғини жаҳонга ёймоқдалар.

Марҳум усталарнинг фарзандлари Азимбой (1954-1996), Мақсудбек, Маратбек (1961-2009), Бахромжон, Ҳурматбек, Шокирбек, Пирназарбой, Эргашбек, Муҳаммаджон, Комилжон устанинг қизи Зубайданинг турмуш ўртоғи Жалолбеклар, неваралари Ҳамза, Ҳамдам, Жамолиддин, Иззатбек, Камолиддин, Тилло, Абдуллажон, Нураддин, Дилмурод, Абдиримбой, Аминбой, Муҳаммаджон, Ферузбек, Жасурбек, Исожон, Исломбек, Мусожон, Сулаймон, Юсуфбойлар ҳозирда ота-боболарини касбини давом қилдирмоқдалар ва уйларида устахона очиб, ҳар бирлари ўндан зиёд шогирдлари билан телпакчилик ҳунарини давом қилдирмоқдалар. 


Манба: http://www.khivamuseum.uz/index.php/handicrafts/chugirma