Чодак масжиди

  • 23 Апрель, 2015
  •   0
  • 0
  • 12062

Чодак масжиди - Поп туман Чодак қишлоғи ҳудудидаги Чодак мадрасаси мажмуасига кирадиган масжид сақланиб қолган. Масжид тўғри бурчакли тарҳда (37х11,2м) бўлиб кўндаланг ёйилган композицийадан иборат.

Масжиднинг тўғри бурчакли устунли хонаси уч томонли айвон билан мутаносиб қурилган. Хом ғиштдан иш- ланган қўш синчли бинонинг пойдевори сифатида терилган. Устунли тўсинли конструкцийа масжид томининг текис бўлишига хизмат қилган.

Намозхонларга мўлжалланган бу бинонинг безакли пардози уни маҳобатли меъморчиликнинг нодир ёдгорликлари қаторига қўйади. Турли кўринишдаги устунлар, ганчдан ўймакорлик билан деворга ишланган нақшли лавҳалар, арақи сарров, хона ва айвоннинг гул солинган 66 шифти катта бадиий қимматга эга бўлиб, Фарғона водийсига хос йагона кўринишни вужудга келтиради. Чодак қишлоғининг Майдон маҳалласида 1865 йилда катта eр-сув эгаси бўлган Исматилло Қори оиласида дунёга келган фарзандига Саиджалолхўжа деб исм қўйдилар. Саиджалолхўжа 25 йил Чодак, Ғурумсарой, Пунгон, Чоркесар қишлоқларида мингбошилик қилган.

Маърифатли, адолатли бўлган бу шахс ҳар йили оталаридан қолган мерос ва eр-сув, экинлардан олинган даромад ҳисобига қишлоқ аҳолисининг ўта начорларига закот бериб келган, eтим-есирларнинг хатна ва никоҳ тўйларини ўтказган.

Саиджалолхўжа мингбоши ўз шахсий маблағлари ҳисобидан 1905 йилда Чодак мадрасасини (таълим– тарбийа беришга мослаштирилган ҳуж- ралари билан бирга) қурдирган. Шунингдек, бу киши томонидан 1908- 1910 йилларда Чоркесар қишлоғида Имомота мозоридаги масжид, Ғурум- сарой қишлоғидаги масжид (1952 йилда бузилиб кетган) ва Чуст тумани Зувутқанд қишлоғидаги масжид ҳам бунёд этилган. Октйабр тўнтаришидан кейинги узоқ йилларда бой тарихий меъморчилик обидаси бўлган, минг- боши қурдирган Чодакдаги мадраса тазйиқлар натижасида ташландиқ ҳолга келиб, турли ташкилотлар учун клуб, омборхона ва бошқа мақсад- ларда ишлатилди. Лекин қатағон йилларида ҳам садоқатли кишиларнинг сайъи ҳаракатлари туфайли ушбу нафис санъат обидаси бузилиб кетишдан сақланиб, авлодлар учун катта мерос бўлиб қолди. 1975-77 йилларда ёдгорлик қайта таъмирланди.


Манба: http://www.nmn.uz/uz-Latn-UZ/Sanctity/Architectural#prettyPhoto