Чўпон ота — Самарқанднинг шимолий-жанубий чеккасидаги XV асрда қурилган мозори бор тепаликдир. Бу — шаҳарнинг энг баланд нуқтасидир. Аср ўрталарида Кўҳак номи билан машҳур бўлган. Қачондир унинг этагида Боғи Майдон ва Боғса каби боғлар, икки қаватли шаҳар четидаги Чил Сутун саройи ваУлуғбек обсерваторияси жойлашган. Шунингдек, бу жойларда 1868 йил 1 май куни генерал К. П. Кауфман Бухоро амири Музаффар қўшинини тор-мор этганлиги билан машҳурдир, натижада, Самарқанд Россия империясига қўшилган.
Тавсиф
Чўпон ота тепалиги Зарафшон дарёсидан узоқ бўлмаган Самарқанднинг шимолий-жанубий чеккасида жойлашган. унинг майдони, тахминан 800 гектарни ташкил қилади ва денгиз сатҳидан 826 метр баландликка эгадир. Чўпон ота баландлиги Самарқанддан 100 метр баландликда жойлашган бўлиб, у ерлардан шаҳарга жуда гўзал манзара очилади.
Чўпон ота Самарқанд аҳолиси учун афсонавий ибодат еридир. Афсонага кўра, пайғамбаримиз Муҳаммал с.а.в.нинг туғилишларидан минг йилча аввал шаҳарнинг шимолий-шарқий ери текислик бўлган. Жоҳил ажнабий босқинчи шаҳарга аҳолисини қириб ташлаш мақсадида бостириб кирган. У вақтларда бутпараст бўлган самарқандликлар ўз илоҳларига ёрдам истаб нидо қилишган, бироқ маъбудлари уларнинг илтижосини эшитмаган. Шунда шаҳарликлар барча ҳайкалларни синдириб ташлашган ва Аллоҳдан ёрдам сўрай бошлашган. “Ер ва осмон, жануб ва шарқ Худоси” уларнинг илтижосини эшитган ва ҳужум кечасига ўтмай, Сурия тоғларидан олиб ўтилган тош остида босқинчиларни қолдириб, уларни тор-мор қилган. Эртасига душманлардан ҳалос бўлган Самарқанд аҳолиси қаердандур пайдо бўлган тоғни кўриб қолишган ва тош устида ухлаб ётган чўпонга кўзи тушган. Шу кундан эътиборан, бу чолни Чўпон ота деб чақира бошлашган ва уни шаҳар халаскори ва чорвачилик ҳомийси ўрнида ҳурмат қилишган. афсона айрим асосларга эга эканлиги диққатни тортади. Шундай қилиб, тепаликнинг сланец ва қизил лой орқали пайдо бўлганлиги бу жойлар учун тегишли эмас. Археологик ишлар вақтида тепалик ёқаларида бир неча маротаба ҳарбий буюмлар топилган, хусусан, совутлар, дубулғалар, ўқ учлари ва бошқалар. Чўпон ота лойларидан XII асрдан иссиққа чидамли идишлар ясалишида Самарқанд аҳолиси томонидан кенг фойдаланилган. Чўпон ота сланецидан қилинган тоштахтадан қурилишда кенг фойдаланилган. Жумладан, ХIV аср охири XV аср охирига тегишли Гўри Амир мақбараси ёнидаги иншоотлар пойдеворлари қилинган.
Баландлик этагини ўрганиш Амир Темур ҳукмронлиги даврида бошланган бўлиб, бу ерларда Боғи Майдон боғи барбод қилинган. Унинг ўғли Улуғбек бошқарувчи даврида боғда икки қаватли сарой бўлмиш Чил Сутун қад ростлаган, ёнгинасида эса яна бир боғ мажмуаси — Боғча барпо этилган бўлиб, унинг ўртасига ҳукмдор Чинни хона номли чиннидан бино қурдирган, қурилиш жиҳозларини Ҳитойдан келтирлган. Буюк мўғуллар империяси асосчиси Зохир ад-дин Муҳаммад Бобур Самарқандда бир неча маротаба меҳмон бўлиб, шундай деган:
Кўҳак тепалиги этаги жанубий тарафида Боғи Майдон номи билан машҳур боғ барбод қилинган. Шу боғ ўртасига у икки қисмли Чил Сутун номли боғ барпо қилди. Унинг барча устунлари тошдандир. Бу бинонинг тўрт бурчаги бўйлаб минора кўринишида тўрт минора жойлашган; тепага олиб борувчи зина-поя ушбу тўртта минорада жойлашган. Бошқа жойларнинг ҳамма ерида тош устунлар бўлиб, уларнинг айримлари кўпқиррали. Тепа қисми тош девор бўйлаб барча тарафлама айвон билан ўралган; бинонинг озгина кўтарилган полига бутунлай тош терилган. Ушбу қурилма ёнида, Кўҳак тепалиги этагида Улуғбек Мирзо яна бир боғни барбод қилган. Бу ерга Улуғбек катта айвон қурдирган ва айвонга тошдан катта тахт биттирган. Унинг узунлиги, тахминан ўн тўрт-ўн беш қарич, кенглиги эса етти-саккиз қарич, бўйи бир қаричдир. Бу улкан тошни жуда узоқ ерлардан келтиришган. Тош ўртаси дарз кетган. Айтишларича, бу ёриқ тошни олиб келишгандан сўнг пайдо бўлган. Ушбу боғда ҳам шийпонча мавжуд, ундаги барча пастки девор чиннидан бўлиб, уни Чинни Хона дейишади.