Чангқўбиз, чангқовуз— тил-чали чолғу асбоби. Пластинкасимон ва ёйсимон турлари бор. Суяк, ёғоч, қамиш, ғаров, металлдан ясалади. Осиё (Сибирь, Узоқ Шарқ, Ўрта Осиё), Аф-рика ва Европа халкларида турли ном-да тарқалган бўлиб, мусиқий фольклор қатламига мансуб чолғудир.
Чангқўбиз тишларга яқин ушлаб ёки босиб туриб, тилчаси (турига қараб) унга боғланган ип ёрда-мида тортиб ёки қўл бармоклари (одат-да, кўрсатгич бармоқ) билан тирнаб чалинади. Ундан маълум баландликдаги доимий бир овоз ва шу овоз обертон-ларидан оғиз артикуляцияси ёрдамида муайян оҳанглар чиқарилади.
Овознинг баландпастлиги оғиз бўшлиғининг каттакичик очилишига, чолгу тилчасининг узун ва қалинлигига боғлиқдир. Чангқўбиз ўзига хос паст овози, нисбатан тор (октава доирасидаги) диапазони билан ажралиб туради. Ўтмишда ўзбекларда суяк чангқовуз («Алпомиш» достони) ва темир чангқовуз турлари бўлиб, асосан, хотинқизлар томонидан қўлланилган.
Ҳозир Ўзбекистонда, асосан, Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё, Қашқадарё, шунингдек, Самарканд ва Бухоро вилоятларида темир чангқовуз тарқалган. 1990-й.лардан бошлаб баъзи фольклорэтнографик жамоалар томонидан кенг ишлатиладиган бўдди. Чангқўбиз маълум Темир чангқўбиз. маросим билан боғлиқ бўлмай, унда оддий (баъзида бадиҳа услубидаги) кичик куйлар («Чангқовуз куй» ёки «Чангқовуз чертит») чалинади. Шунингдек, чангқовуз да турли ҳайвонларнинг овозларига ўхшатмалар қилинади.
Ўзбекистон миллий энциклопедияси