Бурхониддин Марғиноний мақбараси

Бурхониддин Марғиноний (тўлиқ исми Абулҳасан Али ибн Абубакр ибн Абдулжалил ал-Фарғоний ал-Риштоний ал-Марғиноний) (1123.23.9, Риштон тумани, Даҳбет қишлоғи -1197.29.10, Самарқанд) буюк фақиҳ, имом. Даставвал отаси Абубакр ибн Абдулжалил, сөнг Симом Баҳоуддин Али ибн Муҳаммад Асбижобий қўлида таҳсил көрди. Риштон, Марғилон, Бухоро, Самарқанд ва Мовароуннахрнинг бошқа шаҳарларида исломий таълим олиб, ҳанафия мазҳабининг буюк фақиҳи сифатида ном қозонди. Шайхулислом бўлиб етишди. 1149 й. ҳаж сафарига борди. Бурхониддин Марғиноний Самарқанд ш.даги Чокардиза кабристонга дафн этилган.

Бурхониддин Марғиноний фиқҳ бўйича асосий асари "Бидоят ул-мубтади"("Бошловчилар учун қўлланма")ни ҳанафия назариётчиси, шариат асосчиларидан Абул Ҳасан ал-Қудурий (1029 й. в.э.) ва Муҳаммад аш-Шайбоний (884 й. в.э.) асарларига таяниб ёзган. Бурхониддин Марғинонийнинг ушбу китоби назарий асар эди, ундан амалий жиҳатдан фойдаланиш қийин бөлган. Шу сабабли Б. М.нинг ўзи 8 жилдли шарҳ "Кифоят ул-Мунтаҳий" ("Якунловчилар учун тугал таълимот)ни ёзишга карор қилган. Кейинчалик бу китоби асосида "Китоб ал-Ҳидоя" (қисқача номи "Ҳидоя", "Тўғри йўл")ни яратади (1178).

Бурхониддин Марғиноний яна бир қанча асарлар ёзган:"Нашр ал-мазҳаб"("Мазҳабнинг тарқалиши"), "Китоб ат-тажнис вал-мазийд" ("Фуқаролик ҳуқуқини тақдим этиш"), "Китоб ул-фароиз" ("Мажбуриятлар ҳақида китоб"), "Мазийд фи фуру ул ҳанафий ("Ҳанафия мазҳабига қўшимчалар") ва б. У ўз асарларида ижтимоий-иқтисодий муносабатлар, мулкчиликнинг турли шакллари (давлат ва хусусий мулкчилик), молиявий фаолият, жиноят ва жазонинг ҳуқуқий асосларини, фуқаролик ҳуқуқи назарияси ва амалиёти, қозилик муассасалари таркиби, тартиби ва жиноий ишни кўриш масалаларини батафсил ёритиб берди.

Бурхониддин Марғинонийнинг илмий мероси ўз аҳамиятинн йўқотмаган. Жаҳондаги кўп олий ўқув юртларида мусулмон ҳуқуқшунослиги фанлари Бурхониддин Марғинонийнинг фиқҳ таълимоти асосида ўрганилади. Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг унинг илмий меросини ҳар томонлама чуқур ўрганиш, асарларини чоп этиш ишларига катта эътибор берила бошланди. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримов ташаббуси билан Бурхониддин Марғиноний вафотининг 800 йиллиги (1997), таваллудининг 910 йиллиги (ҳижрий сана бўйича) (2000) кенг нишонланди. Шу муносабат билан Марғилон ш. марказида Б. М. ёдгорлик мажмуи бунёд этилиб, шу ерда унинг рамзий мақбараси ўрнатилди.


Манба: https://ru.wikipedia.org/wiki/Бурхануддин_аль-Маргинани