Бола ҳавуз мажмуаси

  • 26 Октябрь, 2015
  •   0
  • 0
  • 16183

Бола Ҳовуз мажмуаси - Регистон майдонидаги ягона сақланиб қолган ёдгорликдир. У амир қалъаси Аркнинг тўғрисида жойлашган. Мажмуа ҳовуз, жума мачити ва миноратдан иборат. Мажмуанинг энг қадимий қисми Боло-ҳовуз (маъноси "болалар ҳовузи")  ҳисобланади. У Бухорода сақланиб қолган ҳовузлардан биттаси ҳисобланади. 

Боло-Ҳовуз – мачити 1712 йилда Бухоро ҳукуматининг хотини қарори асосида қурилган. Яна бир талқинларга кўра, Амир Шоҳмурод (1785-1800) ушбу мачитни халққа яқин бўлиш мақсадида жамоат ибодати учун учун қурган. Ўша даврда Бухоро амирлигида маданий, иқтисодий  жиҳатдан инқирозга учраган бўлишига қарамасданБухородаги энг чиройли мачит қуриб битказилган.

Ушбу кўп устунли ажойиб айвонли мачит 18-асрга тегишли. Жозибадор устунларга тиранган айвоннинг ёғочли шифти ёғоч ўймакорлиги ва гулли ҳамда геометрик нақшлар билан безатилган. У ерда асосан шаҳар ҳукмдорлари ибодат қилишган.


Манба: http://www.advantour.com/