Араб Муҳаммадхон мадрасаси

  • 27 Июль, 2015
  •   0
  • 0
  • 11901

Араб Муҳаммад хон мадрасаси Хиванинг меъморий обидалари сирасида энг қадимийларидан биридир. У Ичан Қалъанинг марказида, машҳурмас, лекин қадимий мадраса бўлмиш Муҳаммад Аминхоннинг олдида жойлашган. мадраса Хоразм ҳукмдори шайбонийлардан Араб Муҳаммад хон буйруғи билан пойтахтнинг Ургунчдан Хивага кўчирилиш муносабати билан қурилган.

 

Мадраса номини олган Араб Муҳаммад хон Хоразм тарихида машҳур шахс бўлган. У 1603-1621 ҳокимиятни бошқарган. Бу вақт ичида у ҳокимиятни бошқариш борасида айтарли ютуқларга эришган. Айнан унинг буйруғи билан Хива Хоразм давлатининг янги пойтахти бўлган. У ҳукмронлик қилган йиллар Хоразм чиройи бўйича Самарқанд-у Бухородан ортда қолмайдиган Ўрта Осиёнинг гўзал шаҳарларидан бирига айланган. Араб Муҳаммад хон шаҳарни ободонлаштириш борасида кўплаб ишларни амалга оширган. Унинг буйруғи билан кўплаб мадраса, масжид ва аҳоли ҳимояси бинолари қурилган бўлса-да, уларнинг кўплари ҳозирги кунга қадар сақланмаган.

1616 йил бу сана шарафига Араб Муҳаммад хон шаҳар аҳолиси учун мадраса қуришга буйруқ беради. Аввалига, ҳозирги бино ўрнида бошқа — хивалик машҳур аёл томонидан қурилган кичик мадраса бўлган. Араб Муҳаммад хон бу бинони олдидаги ерлар билан қўшиб сотиб олади.

 

Мадраса бир қаватли тўғри бурчак шаклидаги ғиштдан қурилган бино кўринишида бўлган. Кириш порталида анъанавий тарзда Қуръон оятлари ўйиб ёзилган. Бино бурчакларида кичик миноралар жойлашган. Мадрасада, шунингдек, ўқувчилар учун ҳажралар ва намоз ўқиш жойлари ҳам мавжуд. Масжиднинг ён тарафида дарс хонарали бор.

Мадраса бир неча бор қайта қурилган ва қайта тикланган. 1838 йил бино эскирганлиги сабабли Хоразм ҳукмдори Оллоқулихон буйруғи билан мадраса Хиванинг эски меъморчилигига хос равишда қайта қурилган. Иккинчи қават қурилган. Мадрасадаги ҳужралар ва дарс хоналари сони кўпайтирилган. Бино портал қисман ўзгартирилган. Айнан шундай кўриниши ҳозирги кунгача сақланиб қолган. Бугун мадраса сайёҳлар томоша қилишлари учун энг севимли жойга айланган.


Манба: http://www.advantour.com/uzbekistan/khiva/arab-muhammad.htm