Анвар-Биби мақбараси

4Анбар биби мақбараси ХIV-ХV асрлар зиёратгоҳи. Анбар биби (Анбар она) мақбараси Занги ота умумий мажмуа таркибига кирган тарихий архитектура ёдгорлигидир. Мақбара аслида улуғ аёлнинг номи учун бунёд этилган бўлиб, Анбар биби номи тарихда «Меҳрибон ва саховатли улуғ она» тимсолида муқаддас саналган. Сулаймон Ҳаким ота Боқирғоний асли Хоразмдан бўлиб, тариқат илмининг намояндаларидан Хўжа Ахмад Яссавийнинг муриди ҳамда Занги отанинг устози ҳисобланган. Мақбарани Амир Темур ўз даврида унинг улуғлигини ҳисобга олиб, Занги ота мақбараси каби маҳобат билан бунёд этишга буюрган. Мақбарадаги хилхоналарда жойлашган қабрнинг бирига Анбар биби ва иккинчисига Сулаймон Ҳаким ота Боқирғонийнинг онаси дафн этилганлиги аниқланган.

Анбар биби мақбарасининг ҳозирги кунгача асл қиёфаси деярли сақланиб, унинг қадимги гумбази қайта тикланиб, умумий кўриниши қайта таъмирланган.

Занги отанинг аҳли аёллари Анбар бибининг асли исми шажарада ёзилишича, Райҳона ва қизлари Қорасоч, унинг асл исми Ойжон бўлиб, вафотларидан сўнг икковлари бир қабристонда дафн қилинганлар. Анбар биби мақбараси XV аср бошларида қурилган.


Манба: http://welcomeuzbekistan.uz/ru/dostoprimechatelnosti/dostoprimechatelnosti-tashkent/2523-parpi-ota.html