Омон Кутан ғори ёки арслон ғори Зарафшон тоғларининг шимолий ёнбағрида жойлашган. 1947 йил археолог Д.Н. Лев бу ердан одамнинг сон суягини қазиб олган. Кейинги ўрганишларда қатламдан белкурак вазифасини бажарган тошқуроллар топилган.Топилган суяк қолдиқлари Тешик Тош ғоридан топилган қазилмалар таркиби ва характерига тегишлидир. Мазкур топилмалар кечки ашёл маданиятига тегишли бўлиб, Ўзбекистон чегарасида шу даврларда одамлар яшаганини исботлайди.
Омон Кутан карст ғори узунлиги 80 метрга яқин бўлиб, бир неча хоналардан ташкил топган. Катта бўлмаган ғорнинг кириш қисми ўрнини қолдиқлар топилган кенг айвон эгаллайди. Бошқа айвонлар ва ўтиш жойи остидан йил давомида сатҳи ўзгарувчи оқар кўл ўтган. Апрель ойи ўртасида ғор бутунлай сув билан тўлиб, ундан сой ажралади ва у икки ой давомида яқинидаги дараларни озиқлантиради.
Июнь ойида сув сатҳи кескин пасайиб, ой ўртасида сой бутунлай қурийди. Ғорни кўришга июнь ойи охирида келиш мумкин, бироқ бу вақтда ҳам ғорнинг пастки қисмида сув қолдиқлари сақланиб қолади ва иккинчи айвонга ўтиш қийинроқ бўлади.
Умуман олганда, ғорлар даҳшатли кўринишга эга, лекин оёқ остидан сув ўтиб, унинг сатҳи кўтарилса, ваҳимали таассурот қолдиради.