Лойиҳа муаллифи академик Алексей Шусев. Бино қурилиши 1939 йилда бошланган, аммо 1942 йилда уруш даври қийинчиликлари туфайли тўхтатиб қўйилган. 1944 йилга келиб эса қурилиш ишлари қайта тикланган. 1945 йилнинг ноябрида Кваньтун армиясининг япон асирлари Тошкентга жўнатилган ва улар бинонинг қурилишини тамомлашган. Қурилишга Меъмор Шусев бошчилик қилади. Шунингдек, у Москадаги В,И.Ленин мақбараси барпо бўлишида бошчилик қилган машҳур меъмор саналади. Бу ерда хорижий томошалар, театр фестиваллари, соло ва терма жамоалар, пойтахтимиз меҳмонларининг чиқишлари намойиш этилади. Алишер Навоий номидаги академик театр Жанубий-шарқий Осиёдаги энг катта театрдир. Унинг тарихи 1929 йил, Муҳиддин Қори Ёқубов бошчилигидаги концерт-этнографик ансамбли ихлосмандлари томонидан профессионал театр ташкиллаштирилган санадан бошланади. 1939 йилда мазкур театр Ўзбек Давлат опера ва балет театри деб қайта номланади, 1948 йилнинг март ойида эса рус театри билан бирлашиб Алишер Навоий номидаги Давлат опера ва балет театри номини олади. Опера ва балет санъатининг муваффақиятли ривожланиши учун 1959 йили театрга Академик, 1966 йилда эса Катта театр мақоми берилди. Театр биноси XX аср ўрталари меъморий обидаси ҳисобланиб, унинг ичкари ҳовлиси миллий фольклор санъатининг ажойиб дунёсини намойиш этади.