Абдуллахон мадрасаси

  • 27 Июль, 2015
  •   0
  • 0
  • 12376

Қутлуғ Мурод Иноқ мадрасасига ёндош қилиб 1855 йилда қурилган ушбу мадраса Хива хони Абдуллахон (1855-1855) шарафига унинг ўлимидан кейин онаси томонидан қурилган. Мадраса пештоқини ҳисобга олмаганда мадрасага безак берилмаган, жуда содда услубда қурилган бўлиб дарсхона ва унга ёндош бир қаватли ҳужралар қаторасига жойлашган, мадраса ўртасида қудуқ бор.

Устозимиз Комилжон Худойбергановнинг “Хива хонлари шажараси” рисоласининг Абдуллахонга бағишланган мавзусида хон тўғрисида шундай фикр билдирилади: “Абдуллахон ҳар кимлар сўзига кирувчан бўлиб, Мир Аҳмаднинг сўзи билан бир неча бегуноҳни ноҳақ қонини тўкди. У шошма-шошар, бесабр киши эди. Лекин дўстлашишни, одилликни севар, жасур ва баҳодир ҳам эди. Ундан ўғил фарзанд қолмади, бир қизи бўлиб, Абдуллазиз тўрага насиб этди. Абдуллахон вафотидан кейин унинг онаси, ўғлини номини сақлаш мақсадида бир мадраса бино қилдирди”.

Ҳозирги вақтда мадрасада “ Табиат музейи” экспозицияси жойлашган.


Манба: http://www.khivamuseum.uz/index.php/historical-objects/mosques/23-madrasa-abdullaxon