Сайёрамиз табиати ажиб тарзда ўзаро ҳамо-ҳанг тузилган. Ҳар бир табиат минтақаси ўзининг хусусияти ва чиройига эса, ҳар бир мамлакат ўзича ноёб ва ажойибдир. Ҳеч қаерда бир хил водий ёки ўхшаш чашмани учратмайсиз. Миллион йиллар давомида ер сайёраси ажиб дунёга айланган бўлиб, ҳаёт бепаён хилма-хилликлар билан лиммо-лимдир. Баъзан она табиат билан алоқани йўқотмаслик учун беҳаловат шаҳар шовқинидан бир оз четлашиш даркор. Албатта, бу ишни шаҳардан четлашмаган ҳолда қилиш мумкин. Зеро, жуда кўп шаҳарларда ноёб табиат минтақалари мавжуд. Дунёнинг шундай ажойиб нуқталаридан бири Тошкент Ботаника боғидир.
Иккинчи Жаҳон уруши даврида бутун СССРдан Тошкент ва унинг яқинидаги шаҳарларга одамлар кўчириб ўтилганда Ўзбекистон пойтахтида академик Фёдор Русанов ташаббуси билан Ботаника боғи очилган. Ярим асрлик вақт мобайнида бу ерга дунёнинг барча бурчакларидан минглаб ўсимликлар тўпланган.
Бугунги кунда Тошкентнинг ноёб табиат минтақасида 4500 дан зиёд дарахтлар, гуллар ва бошқа ўсимликлар мавжуд. Ботаника боғининг ўзи 5 қисмга бўлингандир. Улар Марказий Осиё флораси, Шарқий Осиё, Шимолий Америка ва Европа флораларига тўғри келиб, ўз ичига Қрим, Кавказ, Узоқ Шарқ табиат минтақаларини олган. Кесин континентал бўлса-да, Ўзбекистоннинг ижобий климати боис бу ерда бошқа климатик минтақаларнинг ўсимликларини ўстириш имконияти мавжуд.
Ушбу ажойиб боғи билан танишиш майин пушти лотос гуллари барқ урган кичик ҳовуздан бошланади. Боғ бўйлаб сайрни бошларкансиз, у бир нечта йўлакларга бўлинган бўлиб, уларнинг ҳар бири марказий майдонга олиб боради. Бу ерда боғнинг барча секторлари туташади, шу сабабли исталган климатик минтақалар сайр қилишни бошлашингиз мумкин — хоҳ бу Америка бўлсин, хоҳ Европа, хоҳ Осиё. Лекин сайрни ниятлар тоғидан бошлаган мақсадга мувофиқ. Мазкур тепаликка бир йўлак олиб боради. Ният қилиш тартиби зинадан кўтарилишдан бошланиб, ҳар бир зина пояни босаркансиз, ҳаёлан шу тилакка диққатни жамлаш ва тепаликка чиққач, дарахт шохига дастрўмолчани боғлаб тилакни айтиш лозим. Дастрўмол ечилганда тилагингиз рўёбга чиқади. Бироқ, дарахтга раҳм қилиб, шунчаки тепаликка кўтарилишнинг ўзи етарли.
Ботаника боғида очиқ минтақалар билан бир қаторда иссиқхона, оранжерея ва доривор ўтлар учун махсус кўчатхона ҳам бор. Уларда тропик ва субтропик мамлакатларнинг жуда кўп экзотик ўсимликлари намойиш этилган. Ўзбекистонда ноёб саналган энг машҳур ўсимликлардан метасеквойя, гинкго, магнолия, лола дарахти, япон беҳиси, эремурус, ботқоқ сарви, гулсапсар ва бошқалардир.
Айтиш жоизки, бу боғ қишин-ёзин ўзига хос гўзалликка эга: баҳорда бу боғ гуллайди, ёзда ям-яшил бу боғда қуёшдан пана топиш мумкин, кузда — ёрқин сариқ рангдан тўқ қизил ранггача тусланувчи эртакона рангларда намоён бўлади. Бу ерда болалар билан, дўстлар билан сайрга келиш мумкин. Мактаб экскурсияларини ёки Ўзбекистон экологлари акциясини учратиш мумкин. Маврида, бу ерни экскурсиячи билан сайр қилиш қизиқарлироқ: Ботаника боғи ишчиси ноёб ўсимликлар билан боғлиқ афсона ва ҳикояларни ҳам сўзлаб беради. Бу — ҳақиқатан ҳам сеҳрли жой бўлиб, бу ерда мириқиб ҳордиқ чиқариш мумкин.