Темурийлар дарвозаси — Санзор дарёсидаги энг қисқа дара ҳисобланиб, Помир-Олойнинг ғарбий қисмларидаги Малгузор ҳамда Нурота тизмаларини ажратувчи тоғ йўлидир.
Тикка қоя деворлар ҳосил бўлган дара кенглиги 120-130 метрни ташкил қилиб, айрим жойлари 35-40 метргача тораяди. Дара орқали Тошкентдан Самарқандгача ўтувчи темир йўл ўтган. Даранинг юқори қисмида ёзувлар бўлиб, баъзилари қадимий ва форсий тилларидадир. Улардан бири Самарқан ҳукмдори бўлмиш Амир Темурнинг набираси — астроном Улуғбек буйруғи билан қилдирилган.
Чиройли бир афсонага кўра (эҳтимол, бу бўлган воқеадир), Амир Темур ўзининг 200000 кишилик қўшини билан Малгузар ва Нурота тизмалари орасидан ўтувчи дарага келиб тўхтайди. Зеро, у қўшини билан бу тор йўлакдан ўта олмаслигини тушуниб етади. Шунда, Темурий дарани кенгроқ қилишга буйруқ беради. Қўшини чумолилар каби туну-кун ишлайди, серқоя тоғ жинсларини вайрон қилиб, тошларни олиб чиқишади. Токи, баҳайбат палахсага тўқнашмагунларига қадар, иш самарали тус олиб, дара кенгаяверади. Шунда Амир Темур айсунгарини чорлаб, илоҳий кучлар ёрдамида тошни ёришни талаб қилади. Сеҳргар эса овулда яшовчи ақл бовар қилмас кучга эга чўпонни келтиришларини маслаҳат қилади. Чўпон ҳақиқатан ҳам бир нигоҳи билан тошни ёриб, уни ёриқларга бўлиб ташлайди. Ишнинг охирини аскарлар тозалаш ишлари орқали ниҳоясига етказиб қўйишган. Шундан қилиб, икки қоя орасида “Темурийлар дарвозалари” пайдо бўлган. Шу воқеадан буён 600 йил ўтган бўлса-да, бугун бу қоя орасидан поездлар ва машиналар қатнайди.