Олой бозори

Олой деҳқон бозори — Тошкентнинг энг машҳур ва эски бозорларидан биридир. Олой бозори тарихи жуда узоқ, яъни Марказий Осиё ерларидан Буюк Ипак йўли ўтган даврларга бориб тақалади. Олой сўзи “Олой” тоғи номидан келиб чиққан.

XII-XIX асрларда Олой тоғи ёнбағрилари савдо-сотиғи билан машҳур бўлган. Хусусан, маҳаллий аҳоли, шу ерларда яшаган қозоқ, қирғиз, ўзбек ва тожик халқлари савдо қилишган. Улар зираворлар, кулолчилик буюмлари, шойи матолар, мева ҳамда мабзавотлар билан савдо қилишган. Шу даврлардаёқ оврупача қурилиш типидаги бозор шакллана бошлаган ва Олой бозори мамлакатдаги энг оммабоп бозор ҳисобланган.

 

1950 йиллар савдо-содиқ қулайлигини кўзлаб, дўкончалар қурилиши учун ерлар ажратила бошланган. Бу қурилишлар оқ ғиштдан бўлган. орадан ўн йилларча ўтгач, бозор майдонида икки қаватли гўшт бозори бунёд этилган. Ҳозирда Олой бозорида 2000 га яқин дўкон мавжуд. Бозор мева ва сабзавотлар, тузламалар, зираворлар, сут ва сут маҳсулотлари, ва албатта, хушбўй гулларга серобдир. Олой бозори савдогарлари сизларни ҳар доим илиқ кутиб олишади ва сиз яхши бозорлик ва кўтаринки кайфиятда бозордан чиқиб кетасиз. 


Манба: http://www.rutraveller.ru/place/38087

Галерея